Янгиобод ва Чорсу бозорларида «Қизил китоб»га киритилган қушлар сотилмоқда

Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган қушлар Тошкент бозорларида бемалол сотилмоқда. Хусусан, пойтахтнинг Янгиобод ва Чорсу бозорларида ноёб қушлар савдоси кузатилган. Бу ҳақда табиатни ҳимоя қилишга қаратилган каналда маълумот бериб ўтилди.

«Аксарият сотувчилар қушларни умумий ном билан «сайроқи» деб аташади. Экологик партия ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси қуш ва жониворлар сотиладиган бозорларни жиддий назоратга олиши, йўқолиб бораётган флора ва фауна намоёндаларининг сотилишига чек қўйиши, сотувчиларни жазога тортиши лозим», — дейилади хабарда.

Ана шундай қушлардан бири қорабош саъва Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган. Қушчанинг вазни атиги 20 грамм, қанотларини ейганда 23 см.гача боради. Хаттоки тутқунликда ҳам тинмай сайрайди. Агарда яхши боқилса 15-20 йил яшайди.

Қорабош саъва сайраганда овоз оҳанги 20 маротаба ўзгаради. Унинг ана шу чиройли сайраши қушчаларни оммавий равишда тутилиб, қора бозорда сотилишига олиб келди.

Ҳозирда сони жуда камайиб кетган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда авторақамлар – порасиз бериладиган бўлди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси – regulation.uz сайтига автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг янги механизмини белгилаб берувчи ...

Чип-чип жўжаларим!

Куни кеча пешинда энди кўзим илинган экан, эшигимиз олдига икки машина келиб тўхтади. Эшитиб ётибман, машина эшиклари очилиб, камида тўрт ё беш киши тушди. Уйимга келган ...

Урушнинг ғолиблари қурол ишлаб чиқарадиган компаниялар бўлишмоқда

Россия-Украина уруши Америка ва Европадаги қурол компанияларига фойда келтирди. Қурол-яроқ ишлаб чиқарувчи компаниялар ўз даромадларини икки бараварга оширишди. ...