Ҳоким қонунни ҳурмат қилмайдими?

Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов — замонамиз қаҳрамони. Унинг юртимиз олдидаги «хизмати» беқиёски, ҳатто тўрт дона маккажўхорини ҳам бюджетга тушишига ғамхўрлик қилади, ўзгалар илиб кетишига йўл қўймайди. Бу йўлда аччиқ-нордон ва «ширин» сўзларини аяб ўтирмайди…

Аслида бировникидан сўрамасдан игна олсанг ҳам бу ўғрилик. Ўғрилик эса жиноят. Бу иллатнинг касофати ҳақида ҳозир лекция ўқиш шарт эмас.

Хўш, ҳоким Равшан Комилов зимдан олиб қараганда нотўғри иш қилмадику, нега авом ундан норози? Нега бир зумда интернет юлдузига айланган туман раҳбари манзилига аччиқ шарҳлар оқими йўналтирилмоқда?

Биринчи сабаб. Бу типдаги ҳокимлар учун оддий халқни ҳақорат қилиш, уни менсимаслик одатий ҳолат. Улар фақат ўзидан катта мансабдорга бўйин эгмоғи мумкин, илло оддий халққа эмас. Ўша фарғоналик машҳур ҳоким ҳам давлатимиз раҳбари ва сенаторлардан ўтиниб (!) узр сўради, аслида халқдан ҳам кечирим сўрамоғи ҳам шарт эди.

Миришкор тумани ҳокими ҳам (агар узр сўраб чиққудек бўлса) оддий одамларга мурожаат қилмоғи даргумон. Узр катта эҳтимол билан бошқа манзилга йўналтирилади.

Иккинчи сабаб. Ҳоким ўзини арзимас ўғриликка ҳам қаршидек кўрсатяпти. Хўш, мансабдорлар бу иллатга шу даражада қарши экан, нега коррупция деган иллат бизда ҳамон мавжуд? Чорак аср давомида миллиардларни чет элга ташиган ва бугун асл юзи ошкор бўлганларга ҳам ҳоким бува бир нима дея оладиларми? Ёки у кишининг чиройли сўзлари ва ўткир қамчиси фақат оддий халқ устида ўйнайдими? Ҳокимларнинг ўзичи, «ўғрилик» қилишмайдими?

Учинчи сабаб. Ҳоким қонунни билмайдими? Бизда ким, қандай турда жиноят қилишдан қатъи назар у Ўзбекистон қонунлари асосида жазоланади, ҳукмни суд чиқаради. Ҳоким қонун чиқарувчи ҳам, жазоловчи ҳам эмас. Ўғирлик ҳақида тегишли жойга айтиши лозим ва шу етарли. Унинг мансаби жазолаш ва ҳақорат қилиш ваколатини бермайди. Туманнинг биринчи раҳбари қонунга беҳурматлик қилса. Қолганларга нима дейсиз?

Тўртинчи сабаб. Катта ёшли одамни ёш набиралари олдида обрўсизланишига ҳоким айбдор. Катта инсон учун авлодлари олдида шарманда бўлишдан оғирроқ жазо бўлмаса керак.

Шу ўринда бизда ҳокимларга нима етишмайди, деган савол туғилади.

Ҳокимлар ўзгариши керак. Улар совет давридаги баджаҳл раис ролидан замонавий давлатдаги демократик раҳбарга ўзгаришлари лозим. Тасаввур қилинг, демократик жамият номига даъво қилаётган маҳалимиз, қайсидир ҳоким тўрт-бешта маккажўхорини деб, оддий фуқарони бўралаб сўкяпти. Давлат учун меҳнат қилаётган ҳоким битта вазиятда шундай қовун тушириб, ўзининг ижобий ишларини йўққа чиқариб юбормоқда.

Ҳокимларга яхши имиджмейкер керак. Имиджмейкер раҳбарни тармоқдаги янгиликлар ва халқ кайфиятидан хабардор қилмоғи, муаммоли вазиятларда маслаҳатлар бермоғи зарур.

Хуллас, ўзгаришлар зарур. Аммо буни Миришкор тумани ҳокими каби раҳбарлар инобатга олармикин?

Манба:“Хабар.уз”

Муаллиф:Улуғбек Орипов

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хуршид даврон: провакация кимга керак?

Тасаввур қилинг, Қозоғистон сайтларида бизнинг - ўзбек миллатининг қаҳрамонлари ҳақида, масалан, Мадаминбек ёки Иброҳимбек лақай ҳақида ғирт ёлғон, улар ҳақидаги миллий ...

Мактаб дастурига ўлим ҳақидаги фан киритилиши зарурми?

Математика, тарих, физика ва... ўлим? Агар Австралия Тиббиёт Уюшмасининг Квинсленд бўлими томонидан илгари сурилган таклиф қабул қилинса, мазкур штатдаги мактабларнинг ўқув ...

Тошкентда 9-синф мактаб ўқувчиси дераза ойнасидан ўзини ташлади

Тошкентдаги 17-сонли мактабнинг 9-синфида ўқийдиган қиз мактабнинг иккинчи қават деразасидан ўзини ташлаган, деб ёзади “UZ24” сайти. Ҳодиса бугун, 29 апрель куни соат 12:30 ...