2019 йилнинг олти ойида Ўзбекистондан 6,2 млн киши чет элга кетгани маълум бўлди

2019 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари сони 3,6 млн кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,7 %га ортган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабарига асосланиб “Кун.уз” ёзмоқда.

2019 йил январь–июнь ойларида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сони 6,2 млн кишини ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққосланганда эса бу кўрсаткич 11,3 %га кам.

Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари сонининг таҳлилидан кўринадики, 2019 йил январь–июнь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 971,9 минг нафар кўп чет эл фуқаролари ташриф буюрган.

Кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сони, 2018 йил январь–июнь ойларида 7 млн кишини ташкил этган бўлса, 2019 йил январь–июнь ойларида 6,2 млн.ни ташкил этди.

2019 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг 55,0 % (2 млн киши) эркаклар, 45,0 % (1,6 млн киши) аёлларни ташкил этади.

Шу билан бирга кетган, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 60,5 % (3,7 млн киши) эркаклар, 39,5 % (2,4 млн киши) аёллар ташкил этади.

МДҲ давлатларидан Ўзбекистон Республикасига 3,4 млн киши ташриф буюрган бўлиб, уларнинг 2,5 млн қариндошларни йўқлаш мақсадида, 254,7 минг нафари сайёҳлик мақсадида, 358,9 минг нафари транзит орқали ташриф буюрган.

Узоқ хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига 270,3 минг киши ташриф буюрган. Улардан 150,0 минг нафари сайёҳлик мақсадида, 26,7 минг нафари қариндошларни йўқлаш мақсадида, 14,3 минг нафари хизмат мақсадларида ва ҳ.к.

Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг асосий қисми Қозоғистон Республикасидан 1,1 млн киши (барча ташриф буюрганларнинг 32,1 %), Тожикистондан 1 млн киши (28,0 %), Қирғизистондан 680,7 минг киши (18,4 %), Россиядан 260,4 минг киши (7,0 %), Туркманистондан 233,4 минг киши (6,3 %) ва Беларусдан 9,1 минг киши (0,2 %) ташриф буюрган.

Узоқ хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг асосий қисми Туркиядан 49,3 минг киши (1,3 %), Хитойдан 26,9 минг киши (0,7 %), Жанубий Кореядан 18,6 минг киши (0,5 %), Ҳиндистондан 16,8 минг киши (0,5 %), Германиядан 11,7 минг киши (0,3 %), Япониядан 9,5 минг киши (0,3 %), Франция, Италия ва Исроил давлатларидан мос равишда 9,3, 8,8 ва 6,0 минг киши ташриф буюрган.

2019 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 5,9 млн киши МДҲ давлатларига ташриф буюрган бўлиб, уларнинг 3,3 млн қариндошларни йўқлаш мақсадида, 1,9 млн ишлаш мақсадида, 60,4 минг нафари сайёҳлик мақсадида ташриф буюрган.

Узоқ хорижий давлатларга эса Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 288,9 минг киши ташриф буюрган бўлиб, улардан 178,9 минг нафари сайёҳлик мақсадида, 41,1 минг нафари ишлаш мақсадида ташриф буюрган.

Чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг асосий қисми, яъни 44,8 % Қозоғистон Республикасига (2,7 млн киши), 26,9 % Қирғизистон Республикасига (1,6 млн киши), 11,9 % Россияга (736,6 минг киши), 10,9 % Тожикистонга (673,6 минг киши), Туркманистон, Беларусь ва Озарбойжонга мос равишда 47,8, 6,8 ва 5,8 минг киши ташриф буюрган.

Чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг асосий қисми Туркияга (98,8 минг киши), Жанубий Кореяга (41,6 минг киши), БААга (29,2 минг киши), Саудия Арабистонига (25,2 минг киши), Хитой, Ҳиндистон ва АҚШ давлатларига (мос равишда 15,9, 13,9 ва 10,6 минг киши) ташриф буюрган.

Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг асосий сафар мақсадлари бу қариндошларни йўқлаш (68,6 %). Кейинги ўринларда сайёҳлик мақсади – 10,9 %, транзит – 9,9 %, даволаниш мақсади – 0,9 %, ишлаш мақсади – 0,8 %, доимий яшаш мақсади ва хизмат юзасидан – 0,8 % дан, тижорат мақсади – 0,6 %, ўқиш – 0,4 % ва бошқа мақсадлар – 6,5 %. Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг – 55,0 % эркаклар, 45,0 % аёлларни ташкил этади.

2019 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг ёши бўйича тақсимланишидан кўриш мумкинки, уларнинг 53,5 % – 31–55 ёшлилар, 20,8 % – 19–30 ёшлилар, 18,0 % – 56 ёш ва ундан катталар, 7,7 % – 0–18 ёшлилар ташкил этади.

Даволаниш мақсадида ташриф буюрган чет эл фуқароларининг 51,4 % – 31–55 ёшлилар, 21,0 % – 19–30 ёшлилар, 19,7 % – 56 ёш ва ундан катталар ташкил этади. Қариндошларни йўқлаш мақсадида ташриф буюрганларнинг 52,0 % – 31–55 ёшлилар, 19,0 % – 19–30 ёшлилар, 20,1 % – 56 ёш ва ундан катталар ташкил этади.

Сайёҳлик мақсадларида ташриф буюрганларнинг 52,5 % 31–55 ёшлилар, 19,5 % – 19–30 ёшлилар, 22,3 % – 56 ёш ва ундан катталар ташкил этади.

2019 йил январь–июнь ойларида сайёҳлик мақсадида келган 18 ёшгача бўлган чет эл фуқароларининг 11 662 нафари эркаклар ва 11 280 нафари аёллар, 19–30 ёшлиларнинг 41 646 нафари эркаклар ва 37 307 нафари аёллар, 31–55 ёшлиларнинг 111 234 нафари эркаклар ва 101 121 нафари аёллар, 56 ёш ва ундан катталарнинг 38 367 нафари эркаклар ва 52 082 нафари аёллардан иборат.

2019 йил январь–июнь ойларида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафар мақсадлари бўйича тақсимланишидан кўриш мумкинки, уларнинг 54,5 % қариндошларни йўқлаш мақсадида, 31,5 % ишлаш мақсадида, 3,1 % доимий яшаш мақсадида, 3,9 % сайёҳлик мақсадида, 0,8 % хизмат юзасидан, 0,7 % транзит, 0,5 % ўқиш мақсадида, 0,3 % даволаниш мақсадида ва 4,7 % бошқа мақсадларда кетган.

2019 йил январь–июнь ойларида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ёши бўйича тақсимланишидан кўриш мумкинки, уларнинг 53,3 % – 31 – 55 ёшлилар, 30,2 % – 19 – 30 ёшлилар ва 11,8 % 56 ёш ва ундан катталар, 4,7 % 18 ёшгача бўлганлар ташкил этади.

Сайёҳлик мақсадида хорижда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 52,6 % – 31 – 55 ёшлилар, 19,4 % – 19 – 30 ёшлилар, 20,0 % – 56 ёш ва ундан катталар ташкил этади. Ўқиш мақсадида кетганларнинг 84,5 % – 19 – 30 ёшлилар, 7,7 % – 18 ёшгача бўлган фуқаролар ташкил этади. Хизмат мақсадларида ташриф буюрганларнинг 69,9 % 31 – 55 ёшлилар, 18,5 % 19 – 30 ёшлилар ташкил этади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия: хитойга газ европа нархлари бўйича сотилади

    Россиянинг Хитойга сотадиган газининг ҳар минг кубометри нархи 350-380 доллар атрофида белгиланади. Бу ҳақда, «Газпром»даги манбага асосланиб, «Известия» нашри хабар ...

Ўзбекистон билан савдо айланмаси энг юқори бўлган 10 та давлат

2019 йилнинг январь-июнь ойида экспорт қилинган товар ва хизматлар, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 793, 5 млн. долларга кўпроқ экспорт қилинди, товар ва хизматлар ...

Чортоқ тумани ҳокимига чорвачилик бегона соҳами?

Ўзбекистонда чорвачилик изчил ривожланиб, кенгайиб бормоқда. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва аҳолининг бу машғулот билан шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратилиб, мазкур ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400