Бугун 10 октябрь тарихидаги воқеалар

Бугун 10 октябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 283- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз.

 

1794  йил  –   Костюшко  бошчилигидаги  поляк  ватанпарварлари  қўзғолон  кўтарди.  Костюшко  Мацеевиц  жанги (10 октябрь)да мағлубиятга учрагач, Варшава рус генерали Александр Васильевич Суворовга таслим бўлди.

1841  йил 10  октябрь – Мексикада Франсиско Хавьер  Эчеверрия 18 кун президент бўлиб, сўнгра лавозимидан озод қилинди.

1914  йил  10  октябрь – Руминия  қироли Кароль  I  75 ёшида вафот этди.

1914  йил  10  октябрь – Фердинанд  I  Руминия  қироли бўлди.

1935  йил 10 октябрь –  Грецияда ҳарбий министр, генерал Кондилис ҳарбий тўнтариш уюштириб, монархия эълон килди. У сохта плебисцит ўтказган ҳолда Англиядан қирол Георг II  ни  кайтариб келди  (1935  йил  25  ноябрь).  Грецияда террор ва катағонларнинг узоқ даври бошланди.

1948  йил 10 октябрь –  СССРда Р-1  балластик ракеталари муваффақиятли равишда биринчи марта учирилди.

1970  йил  10 октябрь  –   Фижи мустақил давлат деб эълон қилинди.

1996  йил  10 октябрь  –   Афғонистон шимолида ҳарбий раҳбарлар  –   Абду  Рашид  Дўстум  (ўзбек),  Аҳмад  Шоҳ Масъуд (тожик), Муҳаммад Карим Халилий ҳарбий иттифоқ ҳақида  битим  имзоладилар  ва толибларга  қарши  коалиция тузилди.  Улар  Олий  Мудофаа  кенгаши  ташкил  қилишди.

Унинг қароргоҳи Мозори Шарифда жойлашди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

12 сентябрь тарихидаги воқеалар

Бугун 12 сентябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 255- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз. 1821  йил  12 ...

Бугун 10 октябрь тарихидаги воқеалар

Бугун 10 октябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 283- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз.   1794  йил  -   ...

Бугун 8-октябрь тарихидаги воқеалар

Бугун 8-октябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 281- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз.   1498  йил 8  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400