Марказий банк: “Йил охирига қадар валюта курси кескин ўзгариши кутилмаяпти”

Марказий банк ички валюта бозорини шарҳлади (2019 йил январ-сентябр ҳолатига кўра).

Валюта айирбошлаш шохобчалари орқали тижорат банклари билан аҳоли ўртасида амалга оширилган валюта олди-сотди (нақд ва нақдсиз шаклда) операцияларининг жами ҳажми 3,6 млрд $га етди.

Бунда аҳолидан сотиб олинган валюта маблағлари 2,5 млрд $ни, аксинча уларга сотилган валюта миқдори 1 млрд $ни ташкил этди.

Тижорат банкларининг аҳоли билан валюта олди-сотда операциялари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 баробарга ошди.

Миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курси ички валюта бозорида мавжуд талаб ва таклифдан келиб чиқиб 13% га пасайди.

Ушбу давр мобайнида валюта курсининг минимал ва максимал кўрсаткичи мос равишда 8 334 сўм/$ (январ ойида) ва 9 457 (сентябр ойида) сўм/$ни ташкил этди.

Жорий йилнинг август ойида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида алмашув курсининг янги бозор шароитларига мослаштирилишидан сўнг сентябр-октябр ойларида валюта биржасида алмашув курси динамикасининг барқарорлиги кузатилиб, макроиқтисодий шароит ва омилларни инобатга олган ҳолда йил якунига қадар кескин ўзгариши кутилмаяпти.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Европада ёқилғи нархи кўтарилиб, норозилик намойишлари кучаймоқда

Европада бензин нархининг кўтарилишига қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда. Испаниялик ҳайдовчилар ва француз фермерлари ...

Ўзбекистонда ойлик ва нафақалар 1 ноябрдан оширилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, 1 ноябридан ...

Энг кўп ўртача иш ҳақи тошкентда, энг ками эса наманганда – статистика қўмитаси

Тошкент шаҳрида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 2 252,1 минг сўмни ташкил этган 2018 йил январ-июн ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Тошкент шаҳрида ...