ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон Яманга жавобсиз 5та гол урди

Тошкентда ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Ўзбекистон — Яман ўйини якунланди. Вадим Абрамов қайтган ўйинда Ўзбекистон миллий жамоаси 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ мезбонлар ҳисобни очди. Жамшид Искандеров ажойиб узатма билан Достон Ҳамдамовни қанотдан олдинга бошлади. Достон тўпни дарвоза яқинига ташлаб берди ва марказий ҳужумчи ролида пайдо бўлган Санжар Қодирқулов бир ҳаракат билан аниқ зарба бериб дарвоза тўрини аниқ нишонга олди.

33-дақиқада Элдор Шомуродов ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Чап қанотдан Фаррух Сайфиев ҳаволатиб узатган тўпни терма жамоанинг асосий ҳужумчиси боши билан дарвоза тўрига жойлади. 53-дақиқада Жамшид Искандеров Ўзбекистоннинг учинчи голини урди. Унинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси узоқ бурчакка бориб тушди.

Иккинчи бўлимда Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов захирадан майдонга тушиб бош билан гол урди, аммо ҳакам ҳужум давомида қоида бузилганини қайд этиб бу голни инобатга олмади. Кўп ўтмай ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев бурчакдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Ўзбекистонликларнинг ўйинга иккинчи бўлимда қўшилган яна бир футболчиси Игорь Сергеев 90-дақиқада Достон Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин рақиб дарвозабони бўш қолдирган дарвозага жойлаб қўйди ва якуний ҳисобни ўрнатди – 5:0.

Бу Ўзбекистон миллий терма жамоасининг саралаш ўйинларидаги илк ғалабаси бўлди. Бу ғалаба эвазига Ўзбекистон терма жамоаси 3 турдан сўнг (2 ўйин) 3 очко билан гуруҳ турнир жадвалида учинчи ўринда жойлашган. Гуруҳдаги иккинчи беллашув бугун Саудия Арабистон ҳамда Сингапур терма жамоалари ўртасида кечади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади.

Вадим Абрамов шогирдлари гуруҳдаги тўртинчи тур учрашувини 15 октябрь куни сафарда Сингапур терма жамоасига қарши ўтазкади.

ЖЧ—2022 саралаши
3-тур
Ўзбекистон—Яман 5:0

Голлар: 1:0 — 3 Санжар Қодирқулов, 2:0 — 33 Элдор Шомуродов, 3:0 — 53 Жамшид Искандеров, 4:0 — 72 Ислом Тўхтахўжаев, 5:0 — 90 Игор Сергеев
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Ислом Тўхтахўжаев, Рустам Ашурматов, Фаррух Сайфиев (Икром Алибоев, 75), Отабек Шукуров, Жамшид Искандеров (Одил Аҳмедов, 57), Достон Ҳамдамов, Жалолиддин Машарипов, Санжар Қодирқулов, Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев, 79).
Яман: Салим Авад, Ал Ҳамри, Ал Радаеи (Муҳаммад Салим, 85), Алаеддин Маҳди, Аҳмад Ал Сарори, Омар Ал Даҳи, Абдулвасеа Ал Матари, Аҳмад Маҳер (Ал Ворафи, 48), Носир Ал Гахваши, Муфед Жамол, Эмад Мансур (Фуад Омар, 71).
Огоҳлантиришлар: Ал Ворафи 56, Отабек Шукуров 76.

Манба:Трибуна.уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бир мавзуда икки мақола: математикнинг ўрнига раққосни мукофотлаш нимаси?

Aйтгим келмаганди, бўлмади. Куни кеча "Индиго" финали тугади. (Канал номини айтмайман, сўраманг). Навоийлик "калкулятор бола" финалда чиқди. 2 ва 3 хонали сонни 5 хонага ...

«бу видео 10 йилча олдин олинган». вазирлик ўқитувчига пул сочган талабалар видеосига муносабат билдирди

Шу ҳафтада интернетда Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари ўқитувчи устидан пул сочиб, уни мазах қилгани тасвирланган видео тарқалди. Ролик ижтимоий тармоқда ...

Путин билан кўришган шифокор коронавирусдан тузалди

Москвадаги Коммунарка касалхонаси бош шифокори Денис Проценко Путин билан кўришгандан сўнг машҳур бўлиб кетганди. Путин 24 март куни Коммунарка касалхонасида коронавирус ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400