Хитойда интернетга кириш учун юз қиёфасини текширувдан ўтказиш талаб қилинади

Хитойда шу йилнинг 1 декабридан бошлаб фақат “юз қиёфасини таниш” тестидан ўтган фуқароларгина интернетга кира олади. Ҳозир фойдаланувчилар тармоққа уланишдан олдин шахсни тасдиқловчи гувоҳнома кўрсатиши лозим, деб ёзади телеграмдаги “Ишбилармон” канали.

Рўйхатга олишнинг янги услублари “ижтимоий кредит”(*) тизимининг узвий қисмига айланади. Хитой ҳукумати интернет хавфсизлигини ошириш ниятида тармоқдан фойдаланаётган барча фуқароларнинг хатти-ҳаракатларини кузатиб боради ва ишончсиз фуқароларни аниқлайди. Бундай одамлар нисбатан жамоат транспорти ва ўқув муассасаларидан фойдаланишни чеклаш кўринишида жазо қўлланиши мумкин.

(*) “Ижтимоий кредит” – Хитойда жорий этилган, жамоатчиликни бошқариш тизими. Унга кўра,  ҳар бир фуқарога муайян балл (кредит) берилади. Фуқаронинг ижтимоий фаолияти (ўзини тутиши, ҳуқуқбузарлик/жамият учун фойдали меҳнат қилиши ва ҳ.к.)га қараб бу баллар кўпайиб ёки камайиб боради.

Давлат хизматлари, ижтимоий фаровонлик маҳсулларидан фойдаланишда ижтимоий кредитлар асосида чекловлар кўзда тутилган, масалан, “ижтимоий кредити” маълум миқдордан паст фуқаро хорижга чиқа олмайди, у ёки бу давлат хизматларидан фойдаланишдан маҳрум қилинади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўсмирлар учун юк ташиш меъёрлари

Ёшлигидан иш ўргансин деб, ўсмирларни ишга жойлаб қўйиш - яхши одат. Аммо, бунда ёш организмни зўриқтириб қўймаслик муҳим. Фото:Озодлик Шунинг инобатидан, тегишли меҳнат ...

 «риштон—сўх» йўли очилганми?

11 сентябрь, чоршанба куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат божхона қўмитаси мутасадди вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда ...

Бахти ташкентский учун москвадаги сизода ўзбек маҳбусларидан “тўёна” йиғилди (видео)

Москвадаги 5-тергов изоляторида жиноят оламининг бир гуруҳ вакиллари 17 нафар ўзбек маҳбусидан "вор в законе" рутбасига эга бўлган Бахти Ташкентский ва Бахти Янгиабадский ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400