Нодирбек Раджапов Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди

Жиззах вилоят ҳокимининг 2019 йил 10 октябрдаги қарорига асосан Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари  этиб Раджапов Нодирбек Мухторович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Н.Раджапов 1972 йилда Жиззах вилояти Зарбдор туманида туғилган. 1996 йиилда Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамда 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Узоқ йиллар давомида банк соҳасида  турли хил лавозимларда фаолият олиб борган.

Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинлангунга қадар Н.Раджапов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси сифати ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Раджаповдан олдин, ушбу лавозимда Маматқулов Ғанишер Абдукаримович фаолият юритган ва Президентимизнинг 14 августдаги қарори билан Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“мулкдор” почтасидан

                  Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига Ўзбекистон Республикаси олий судига Фарғона вилояти, Қува тумани, Баҳор ҚФЙ, Қайрағоч ...

Ўзбекистонда ўтган ойда мева-сабзавот маҳсулотларининг нархлари 4,0%га қимматлашган

2018 йилнинг февраль ойида мамлакат истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,6%га ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабарига таяниб “Халқ сўзи” нашри ...

Хоразмда суғурта маркази раҳбари 10 минг доллар миқдорда пора олаётганда қўлга тушди

2019 йил 20 февралда жиноят ишлари бўйича Хива туман суди биносида, очиқ суд мажлисида М. Абдуллаевга (исм-фамилияси ўзгартирилган) оид жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400