Ўзбекистон Гренада билан дипломатик алоқаларни ўрнатди

11 октябрь куни Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Ўзбекистон ва Гренада ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма Коммюникени имзолаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботир Асадов ҳамда Гренаданинг Россиядаги элчиси Олег Фирер имзолади.

Ҳужжатда Ўзбекистон ва Гренада икки мамлакат ўртасида ўзаро англашув, дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида, БМТ Низоми тамойиллари ва мақсадлари ҳамда халқаро ҳуқуққа амал қилган ҳолда 1961 йил 18 апрелдаги Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси, 1963 йил 24 апрелдаги Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенциясига мувофиқ ва МБТ Низомида белгиланган тамойиллар асосида дипломатик муносабатлар ўрнатишга қарор қилганлари қайд этилади.

Мулоқот чоғида икки мамлакат элчилари томонидан Ўзбекистон ва Гренада ўртасида томонларни қизиқтирган соҳаларда, жумладан халқаро ташкилотлар доирасида конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари батафсил муҳокама қилинди.

Гренада — Кариб денгизидаги орол-давлат бўлиб, Гренада ороли ва Кичик Антил ороллари гуруҳидаги Гренадина оролларининг жанубий қисмларида жойлашган. Пойтахти — Сент-Жоржес шаҳри.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шуҳрат ғаниев тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан берди

Фарғона вилояти ҳокимлигида Республика ишчи гуруҳи томонидан 19-28 сентябр кунлари Тошлоқ туманида ижтимоий-маънавий вазият ва аҳолининг яшаш шароитларини ўрганиш натижалари, ...

Ёзувчи эврил туроннинг “ой нури” асари ҳақида

Мен "Ой нури" номли воқеавий романни куни кеча ўқиб тугалладим. Она юртга тенгсиз муҳаббат, чексиз, ҳатто, баланд тоғлар каби виқорли садоқат билан ёзилган ушбу асари учун ...

Афғонистондаги зилзила оқибатида 900 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Пактиё вилоятида содир бўлган 6,1 магнитудали зилзила оқибатида 920 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда давлат ахборот агентликлари ҳукуматга таяниб хабар берди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400