Алишер Усмонов Forbes’нинг рус бизнесменлари рейтингида биринчи ўринни сақлаб қолди

 

 А.Усмонов Россиянинг энг бадавлат кишиси  – ўзбек миллатига мансуб Алишер Усмонов Американинг иккита компанияси – Apple ва Facebook’нинг ўзига тегишли акцияларини сотиб юбориб, маблағларини Хитойнинг технология компанияларига йўналтириши хусусида аввалроқ хабар тарқалганди.

   «Умид қиламизки, Хитой интернет-компанияларига киритган инвестицияларимиз ҳам худди Америкадаги компаниялардаги каби, ҳатто ундан ошиқроқ даромад келтиради», – дейди у.

Хитой Россиянинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Хитой ҳозирча бирор санкция киритиш эҳтимолидан йироқ. Демак, россиялик бизнесменлар рублда, юанда, Гонконг ёки Сингапур долларида савдо қилишлари мумкин.

Таъкидлаш жоиз, 2013 йилнинг охирида Алишер Усмонов Apple’нинг 100 миллион долларлик акцияларини сотиб олган эди. 2014 йилда эса у Forbes версияси бўйича энг бой россияликка айланди. Мазкур миллиардер инвестиция киритаётган Alibaba Group Хитойдаги энг йирик интернет савдо майдони бўлиб, таҳлилчилар унинг қиймати камида 140 миллиард долларга тенглигини қайд этишган.

 Мана, кетма-кет учинчи йилдирки, Алишер Усмонов Forbes журнали эълон қилган «Россиянинг энг бадавлат 200 бизнесмени» рейтингида етакчиликни қўлдан бермай келмоқда.

У «Металлоинвест», «Мегафон», Mail.ru Group’нинг асосий хўжайини ва Facebook’нинг сармоядори ҳисобланади. Унинг даромади бир йил ичида 1 миллиард долларга ошиб, 18,6 миллиард долларга етди.

Рейтингдаги иккинчи ўринни «Альфа-Групп» эгаларидан бири Михаил Фридман сақлаб қолди. Унинг мол-мулки 1,1 миллиард долларга ошиб, 17,6 миллиард долларни ташкил этди.

«Ренова» гуруҳи хўжайини Вексельберг ўз мулкини 2,1 миллиард долларга кўпайтириб (17,2 миллиард доллар),  учинчи поғонани забт этди.

Тўртинчи ўрин эса Новолипецк металлургия комбинати раҳбари Владимир Лисинга насиб этди. Унинг даромади 2,5 миллиард долларга ошиб, 16,6 миллиард долларга етди.

Шунингдек, «Новатэк» ва «Сибур» эгаларидан бири Леонид Михельсон, Volga Group хўжайини Геннадий Тимченко, «Лукойл» раҳбари Вагит Алекперов ва бошқалар ҳам биринчи ўнликдан  жой эгаллашга муваффақ бўлишди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«тарозидан уриб, одамларга қуртлаган жигар ва гўшт сотгани учун қассоблар узоқ яшамайди». қассоб йигит ҳикояси

«Дарё» нашри ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга, бироқ жамоатчилик эътиборидан кўпинча четда қоладиган касб эгалари билан суҳбат қилмоқда. «Соядаги одамлар» лойиҳасининг бу галги ...

Қурбон ҳайити арафасида тожикистонда нархлар кескин ошиб кетди

Тожикистонда Ийди Қурбон ҳайити арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи бирдан кўтарилди, деб ёзади “Соф.уз” сайти. Хусусан, Душанбедаги Марказий бозорда қовун ва тарвузлар ...

Собиқ «абу сахий» бозори​даги тадбиркорларга кўчма савдо расталарини олиб ташлаш буюрилмоқда

16 январь куни собиқ «Абу Сахий» бозори, ҳозирги «Тошкент ипак йўли» савдо-комплекс мажмуаси ҳудудида фаолият олиб борувчи сотувчиларга савдо ўринлари ташқарисига ўрнатилган ...