“Хитойни парчаламоқчи бўлганларнинг баданини янчиб, суякларини синдирамиз”

Хитой раҳбари Си Цзиньпин унинг мамлакатини парчалашга қаратилган ҳар қандай уринишнинг охири “баданларнинг янчилиши ва суякларнинг синиши” бўлишини таъкидлади. Шунингдек у бундай ҳаракатларни қўллаб-қувватлаётган ташқи кучларни ҳам огоҳлантирди.

ВВС хабарига таяниб “Соф.уз”нинг ёзишича, Си Цзиньпин ушбу баёнотни Непалга сафари чоғида берди.

У охирги 22 йилда илк бор Непалга сафар қилган Хитой раҳбари бўлди. Музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги темир йўл алоқасини кучайтиришга қаратилган келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Маълумки, Буюк Британиядан Хитой бошқарувига ўтган Гонконгда бир неча ойдан бери норозилик намойишлари тўхтамаяпти. Пекин Шарқий Туркистон ва Тибетни катта босим остида бошқариб келмоқда, бунинг учун эса мунтазам равишда танқидларга учрамоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зафар рўзиев яккабоғ халқидан катта хатоликка йўл қўйганлиги учун узр сўради

Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ва ҳокимлик раҳбариятининг бошқа вакиллари Яккабоғ туманида аҳоли вакиллари билан учрашиб, улардан узр сўради. «...бу воқеаларга ҳеч ...

1 январдан туркманистонда қора машиналар бошқаруви таъқиқланди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида қора рангдаги автомобиллар жарима майдончаларига эвакуация қилинмоқда. Машиналар уларни оқ ёки бошқа очиқ рангга бўяш шарти билан ...

«ўзбектелеком» қирғизистон орқали ўтувчи янги интернет канални ишга туширди

Қувасой (Фарғона вилояти) – Қизил-Қия (Баткен вилояти) ҳудудида «Ўзбектелеком» АК ва «ЭлКат» МЧЖ (Қирғизистон Республикаси) телекоммуникация тармоқларини ўзаро боғлайдиган ...