Уч кун ичида Тошкентда икки бола деразадан қулаб тушиб ҳалок бўлди

Тошкентнинг Чилонзор туманида сўнгги уч кун ичида назоратсиз қолдирилган икки бола квартиранинг очиқ турган деразасидан қулаб тушди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Якшанба куни икки ёшли М. М, ётоқхонада назоратсиз қолдирилади. Болакай каравотга чиқиб, сўнгра дераза токчасига ўтади. Бола тўртинчи қаватдаги уйнинг очиқ турган деразадан пастга қулаб тушади ва олган жароҳатлари оқибатида ҳаётдан кўз юмади.

Иккинчи ҳолат чешанба куни содир бўлди — бувисининг уйида бўлган бир ярим ёшли Амал дераза токчасига чиқиб, тўртинчи қаватдаги квартиранинг очиб турган ойнадан пастга қулаб тушади. Ушбу квартира ҳам тўртинчи қаватда жойлашган. Бола шифохонага ётқизилди, бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан вафот этди.

ИИББ болаларни назоратсиз қолдирмасликка ҳамда деразаларга чекловчи тўсиқлар ўрнатишга чақирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Windows’даги барча вирусларни даф қилувчи бепул дастур

Microsoft корпорацияси тақдим этган операцион тизимнинг ўзида  ҳимоя воситалари бўлса-да, ҳозирда ахборот маконларидан кириб келувчи зиёнкор дастурларни  аниқлашга кучи ...

Ўзбекистон «ўлмас полк»дан воз кечади

Ўзбекистон Россиянинг “Ўлмас полк” акциясидан воз кечиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz». портали. Бу ҳақда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик ...

Қоровулбозор-когон йўлида қамиш ўғрилари ушланди

“А-380” автомагистралининг Қоровулбозор-Когон йўлида ноконуний равишда қамиш ўсимлиги ташиб кетилаётгани аниқланган. Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ...