Риштонлик блогер Дима Қаюм «самосуд» қилинди

Блогер Дима Қаюмга нисбатан кеча, 15 октябрь куни Фарғона вилояти Риштон туманида «самосуд» ҳолати уюштирилди.

Унинг олиб бораётган ҳайрли ишлари ва блогерлик фаолияти ғашига теккан, кутубхона қурилишига қарши бир гуруҳ шахслар томонидан бўлгани, яъна уша бозорчи-аёлларимизни ишга солишгани тақдим этилган видео-фото материалларда кўриниб турибди.

Дима Қаюмга нисбатан тажовуз, таҳдидни, самосуд ҳолатини ва унга тегишли телефон экранини синдириб ташланганини кескин қоралаймиз ва тегишли вазирлик ва идоралардан бу ҳолатни зудлик билан ўрганиб чиқишларини ва алоҳида назоратга олишларини сўраймиз.

Бир гуруҳ шахслар томонидан “Бозор бузилганида айбдорсан”, “кутубхона қурмайсан” деб айбланиб, “Самосуд” қилинган Дима Қаюм акс этган видеони кўриб, юртдошларимизнинг ҳуқуқий онги пастлигидан улар ўз хатти-ҳаракатлари билан инсон ҳақ-ҳуқуқларини паймол этиб, ўзбошимчалик қилиб, уларнинг ўзи жиноятга қўл ураётганини англаб етмагани кўриниб турибди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент вилоятида йирик ер кўчкиси содир бўлди

Жорий йилнинг 8 июль куни тахминан соат 15:30 ларда Ангрен кўмир конининг шимолий қисмида чамаси 20 миллион метр куб бўлган ер кўчкиси содир бўлди. Бу ҳақда «ЎзА» вилоят ...

«тошкент-балиқчи» йўналишидаги поезд қатнай бошлади

 «Тошкент-Балиқчи» йўналишидаги йўловчиларни ташиш поезди ўтган хафтадан бошлаб ишга киришди. «Қирғиз темир йўли» давлат корхонаси маълум қилишича, 7-июнда йўловчи поезд ...

Ўзбекистонда хавфли юқумли касаллик тарқалмоқда

Халқаро эпизоотик бюронинг расмий маълумотларига кўра, 2017 йил мобайнида дунёнинг кўпгина мамлакатларида, шунингдек, Ўзбекистон билан чегарадош ҳисобланган Қозоғистон, ...