Қозоғистон чорва экспортини тақиқлади

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 10 октябрь куни олти ой муддатга йирик шохли тирик чорва молларини мамлакатдан олиб чиқишни тақиқлаш тўғрисидаги буйруқни қабул қилди. Тақиқ бир ёшгача бўлган бузоқларга, бир ёшдан ошган ғунажинларга, сигирлар, қўйлар ва эчкиларга тааллуқлидир, деб ёзади «Газета.uz» нашри.

Қозоғистон Ўзбекистонга чорва молларини асосий етказиб берувчиси ҳисобланади. Буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳақида ёзда эълон қилинган эди. Ўзбекистонда фермерликни ривожлантириш дастури бунга сабаб қилиб кўрсатилди, унга кўра аҳолига бошқа мамлакатлардан чорва сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилмоқда.

Ўтган йили Қозоғистондан Ўзбекистонга 50 минг бош қорамол, шу йилнинг олти ойи давомида эса 63,5 минг бош қорамол экспорт қилинди. Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлигидаги бу ҳолатни хавфли вазият деб атади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«тишинг борида тишлаб қол!» ёки газ таъминот идораси ходимларининг янги «ихтироси»

Шу йил 1 августдан аҳоли учун етказиб бериладиган суюлтирилган газнинг 1 килограмми учун 800 сўм нарх белгиланганидан кўпчилик яхши хабардор, албатта. Демак, фуқаро битта газ ...

Тадбиркор этикети: қаерда қандай?

Бизнес иқтисодий-ахлоқий меъёрларга таянади. Бизнесда тадбиркорликнинг умумахлоқий меъёрларига риоя қилиш шарт. Ахлоқ тадбиркорнинг ташриф қоғозидир. Кейинги йилларда кўплаб ...

Тожик тадбиркорлари москвадаги мажмуада чиққан ёнғиндан миллионлаб зарар кўрди (видео)

  Москвадаги «Синдика» савдо мажмуасида юз берган ёнғин оқибатида ўнлаб тожик тадбиркорлари ҳам катта миқдорда зарар кўрди. Бу ҳақда РТ меҳнат, миграция ва аҳоли ...