Нодир Тўрақуловнинг қудасига қарашли яна бир метан газ қуйиш шохобчаси сотувга қўйилди

Ўзбекистон Ҳарбий судининг тегишли ҳукмига кўра, собиқ МХХ ходими Нодир Тўрақулов ва унинг қудаси Эркин Норқобилов томонидан жиноий фаолиятидан олинган даромадларни легаллаштириш орқали орттирилган мулклар бирин-кетин сотувга қўйилмоқда. Хусусан, яна бир метан газ қуйиш шохобчаси сотувга қўйилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» ёзади.

Ўтган ҳафта Эркин Норқобиловга тегишли «Жарқўрғон-Сервис-Техника» МЧЖнинг Шўрчи туманида жойлашган «Автомобильларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда кўп тармоқли ёқилғи қуйиш шохобчаси» аукцион савдода сотилгани ҳақида хабар берилганди.

Энди қудаларга тегишли яна бир мулк — «Сурхон-Ангор-Сервис-Техника» МЧЖ балансидаги Бойсун туманида жойлашган «Автомобильларга сиқилган газ қуйиш компрессор станцияси» онлайн аукцион савдосида харидорини кутмоқда.

Мазкур объект 14 миллиард 420 миллион 239 минг сўм бошланғич нарх билан 24 сентябрь куни савдога чиқарилганди. Бироқ 11-окабр куни бўлиб ўтган аукционда харидор топилмаганлиги сабаб 30 октябрь куни такроран савдога қўйилди.

Мажбурий ижро бюросига кўра, савдодан тушган пул маблағлари давлат даромадига йўналтирилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркман прокурорлари ўзбекистонга бензин сотгани учун ишдан олинди

7 август куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов «хизмат вазифасини лозим тарзда бажармаган» Лебап вилояти прокурорлари Бойжон Бойжонов ва Тўйлимурот Егеновни ...

Ўзбекистон украинадан шакар импортини тўхтатиб қўйди

Украина Шакар ишлаб чиқарувчилар миллий ассоциацияси маълумотига кўра, айни пайтда Ўзбекистонга юборилган шакар ва юклар тушириб олинмаяпти ҳамда божхона расмийлаштирувидан ...

Қозоғистон чорва экспортини тақиқлади

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 10 октябрь куни олти ой муддатга йирик шохли тирик чорва молларини мамлакатдан олиб чиқишни тақиқлаш тўғрисидаги буйруқни қабул қилди. ...