Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси қисқармоқда

Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси қисқаришда давом этмоқда, бироқ унинг суръатлари секинлашмоқда, дея Жаҳон банки матбуот хизматига таяниб «Газета.uz» хабар қилди. Янги маълумотлар 17 октбярь — Қашшоқликка қарши кураш халқаро куни муносабати билан эълон қилинди.

«Ижобий ҳолат сифатида Марказий Осиёда қашшоқликнинг қисқариши соҳасидаги ўсишни қайд этиш жоиз, — дея изоҳ берди Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Лилия Бурунчук. — Шу билан биргаликда, ушбу жараён бугун аввалгига қараганда анча секин кечмоқда. Шунинг учун барқарор ва инклюзив ўсишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар минтақа давлатларининг устувор вазифалардан бири бўлиши лозим».

2000-йиллардан бошлаб Марказий Осиёдаги барча давлатлар қашшоқликнинг қисқаришида сезиларли ўсишни намоён этди, бироқ унинг катта қисми аввалги ўн йилликнинг биринчи йилларига тўғри келди. Таҳлилчиларнинг фикрича, ўсишнинг секинлашуви қатор иқтисодий чақириқларда ҳамда аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини иш ва меҳнатга муносиб ҳақ билан таъминлашда акс этмоқда. Минтақадаги ёшлар ва аёллар ишсизлик ёки паст ойлик иш ҳақидан кўпроқ азият чекишмоқда.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистонда 15−24 ёшдаги аёллар ўртасидаги ишсизлик 25 фоиз, худди шу ёшдаги эркаклар ўртасида эса 13 фоизни ташкил этди. Қирғизистонда 15−28 ёшдаги аёллар ўртасидаги ишсизлик 15 фоиз, худди шу ёшдаги эркаклар ўртасида эса 9 фоизни ташкил этди.

Марказий Осиёда ишсизлик асосан катта шаҳарлар билан яқин алоқаси бўлмаган қишлоқ жойларида кенг тарқалган. Қирғизистон ва Тожикистоннинг айрим туманларида бу кўрсаткич 40 фоиздан кўпроққа етган.

Вазият таҳлиллари МОда ўрта синф Нур-Султон, Олма Ота, Тошкент каби бир нечта йирик шаҳарлар ва улар атрофида кўпроқ, Душанбе ва Бишкекда пастроқ даражада. Бунда аксарият одамлар уларда яшаш қимматлиги боис ушбу шаҳарларга кўчиб ўта олмайди.

Хусусан, Тошкентда яшаш нархлари мамлакат бўйлаб ўртача кўрсаткичдан 550 фоиз баландроқ, Олма Отада эса 240 фоиз, Нур-Султонда — 190 фоизни юқорироқни ташкил этмоқда. Маҳаллий даромадлар нуқтаи назаридан ушбу шаҳарларда турар жойлар дунёнинг Сан-Франциско, Сидней ва Ванкувер каби мегаполисга қараганда қимматроқ, дея қайд этди ЖБ.

Жаҳон банки аҳолининг заиф қатламлари учун иш ўринларини очиш ва ойлик иш ҳақлари ўсишини рағбатлантириш, ички миграция учун ҳуқуқий чекловларни олиб ташлаш, арзон турар жойлар билан таъминлашни тавсия қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда ичида 37 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетди

Бир нафар йўловчи олган жароҳатлари натижасида касалхонада вафот этган.  22 ноябрь куни Қозоғистоннинг Чимкент–Самара трассасида Аралск шаҳридан 40 км масофада ...

Нороликлардан сўнг абдулла арипов урганчга борди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Урганчдаги «Ашхобод» маҳалласида уйлари бузилган аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасидаги муаммони жойида ўрганиш учун Хоразм вилоятига ташриф ...

Тошкентда поезд вагонида селфи қилмоқчи бўлган икки ўсмирнинг бири ток уриши натижасида вафот этди

Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ва «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан ўтказилган «Темир йўлларда хавфсиз кун» тарғибот тадбирида ...