Фарзандларим нарса сотишимни ёқтиришмайди. Бундан ор қилишади

Рихсихон ая Нурмуҳаммедова 76 ёшда, Тошкент шаҳрида туғилган. Нафақага чиққан бўлишига қарамай, қарийб ўттиз йилдан бери сотувчилик қилади. Очиғини айтганда йўл “ёқасида” ўтган кетганга қурт, писта, тамаки, сақич, нос сотиб ўтиради.

Ҳамшираликдан сотувчиликкача...

“Мактабни тамомлашим билан отам раҳматли мени турмушга бердилар. У пайтлари камдан-кам қизлар олий таълимни ўқирди. Турмуш ўртоғим билан 6 ўғил, бир қизни тарбияладик. Уларни катта қилишнинг ўзи бўлмади. Умр йўлдошим оддий ишчи бўлгани учун оилани амал тақал тебратардик. Сўнг Себзор туманидаги 5 шифохонага ҳамшира бўлиб ишга кирдим. Бу ерда 20 йил фаолият юритдим. Шу давр мобайнида турли инсонлар, турфа кечмишларга гувоҳ бўлдим. Никоҳсиз фарзанд кутаётган қизлар, турмушидан норози аёллар…Уларнинг ҳолатини кўриб, ҳаётда сабрни, ҳар бир инъом учун шукр қилишни ўргандим. Ҳозирги ёшларнинг қаноатсизлигига, оилага енгил қарашига ачинаман. Умр ғанимат, бир зумда ўтиб кетади.

Бир муддат китоб дўконида ҳам ишладим. У пайтлари юртдошларимизнинг китобга бўлган меҳри ўзгача эди. Ҳозирги ёшлар бунинг қадрига етмайди.

Қандай бўлмасин, фарзандларимни ҳалол луқма билан боқишга ҳаракат қилдим. Ҳозирда болаларимга ёрдам бўлсин, деб бекатда майда-чуйда сотаман. Баъзилар биз кабиларга беписандлик билан қарайди. Ишимизнинг нимаси ёмон? Ўғирлик ёки бошқа ножўя иш қилаётганимиз йўқку.”

Нонимни ҳалоллаб ейман…

Бекорчидан ҳамма “безор ”. Бир кун ишга чиқмасам, ўзимни дардманддек ҳис қиламан. Кунимиз ўтиб турибди деб оёқ узатиб ўтириш ярамайди. Келинларимга ҳам ишласам ёқаман, болам(кулиб). 4 йил олдин иккинчи келиним вафот этди. Ундан бир қиз қолди. Бу йил мактабга чиқди. Ўғлим эса иккинчи бор турмуш қурмади. Шу набирамнинг тарбияси ҳам менинг бўйнимда. Инсон бир умр “болам”, дер экан. Ёшинг ўтгани сайин болаларингнинг кўнглига қараб яшаркансан. Уларга оғирлигим тушмасин, дейман. Нафақам ҳам меҳнатларимга яраша.

Фарзандларим нарса сотишимни ёқтиришмайди. Бундан ор қилишади. Мен эса бу ишимдан завқ оламан. Тўрт мучам соғ, ҳар куни инсонлар орасидаман. Набираларим, фарзандларим ёнимда. Муҳими, нонимизни ҳалол йўл билан топяпмиз.

Рихсихон ая билан суҳбатлашар эканмиз, кўзларидаги маъсумалик, соддаликни кўриб бу инсонга ҳавас қилдик. 76 ёш бўлишига қарамай ҳамон шижоат билан меҳнат қилаётган қаҳрамонимизга мустаҳкам умр тилаймиз.

Манба: Human сайти

Зарнигор АБДУВОҲИДОВА
суҳбатлашди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марғилонлик тадбиркорни ўз ишчиси пичоқлаб ўлдирди

15.10.2019 йил соат 10-00ларда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар марказида жойлашган «Ойгул» савдо мажмуасида фуқаро С.Т. (1999 й.т. ишчи) таниши Х.М. (1995 й.т., тадбиркор) ва ...

Узум сайли кўпчиликнинг кўнглига сиғмаяпти

Айтишларича, Навоий шаҳрида “Узум сайли” ташкил этилибди. Ташкилотчилар уни келгусида анъанавий ўтказиш ниятида эмиш. Бундай тадбирлар бўлгани яхши. Лекин, биринчи навбатда, ...

Меҳнат муҳожирлари ҳар йили ўзбекистонга 5 миллиард доллар юбормоқда

1 август куни Халқаро пресс-клубда «Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишнинг янги тизими: халқаро ҳамкорлик, устувор вазифалар ва муаммолар таҳлили» ...