Дубайнинг тахт вориси ов учун Ўзбекистонга қанча тўлайди? 

Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум ов қилиш учун Ўзбекистонга келганини эшитмаган одам  қолмаган бўлса керак.

ЎзА тарқатган маълумотга кўра, Шаҳзода Ҳамдан ибн Муҳаммад лочинлари билан Навоий вилояти ҳудудида тувалоқларни овлади. Лекин ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан кўриш мумкинки, чўл ҳудудидаги ноёб қушлар ҳам лочиннинг ўлжасига айланган. Аслида, тувалоқларнинг сониям ошиб-тошиб кетгани йўқ. “Қизил китоб”га киритилган.  

Аммо Экология қўмитаси ҳам, Экопартия ҳам бу ҳақда ҳали лол-мим дегани йўқ. ЎзА бўлса, ҳар доимгидай ҳудудда туризмини ривожлантириш,  инвесторларни жалб қилиш, “Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази” (АЙТАМ)да ноёб қушларни кўпайтириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани урғу бермоқда.

Майли, ов туризми ривожлантирилсин. Бунга ҳеч кимга қарши бўлмаса керак. Лекин Дубай амирлигининг тахт вориси ов учун Ўзбекистонга қанча тўлайди?

Қозоғистон ҳукумати БАА ва Қатарнинг тўрт шайхига 2019 йилнинг октябр-ноябрь ойларда лочинлар ёрдамида Қозоғистон қўриқхоналарида ов қилишга рухсат бергани, ҳар бир овланган парранда учун 656 600 тенге ёки 1700 АҚШ доллари пул тўлашини биламиз. Шоҳона ов мавсуми якунидан сўнг Ўзбекистон бюджетига қанча кирим бўлишидан эса бехабармиз.

Ё бу ҳақда халқ билишга ҳақли эмасми?

Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рақобатчилар жангги жадаллашмоқда

Сорос Американинг машҳур Quantum Group of Funds халқаро инвестиция захиралари тармоғи ва Soros Fund Managemment LLC хусусий инвестициявий компаниялар эгаси Жорж Сорос Давосда ...

Россияда ўзбекистон фуқаросини арралаш дастгоҳи бошини кесиб ташлагани туфайли ҳалок бўлди

Вологда шаҳри Бабаев туманидаги ишлаб чиқариш базасида ишлаган Ўзбекистон фуқароси арралаш дастгоҳи бош қисмини кесиб ташлагани туфайли ҳалок бўлди. Эркак киши воқеа жойининг ...

Ислом каримов британиядан сиёсий бошпана сўради

Ўзбекистоннинг марҳум президенти невараси Ислом Каримов Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўраган. (more…)