Молдова Ўзбекистон фуқароларини кунига 40 долларгача олма теришга таклиф қилмоқда

2019 йилда олма йиғим-теримида ишчилар етишмовчилиги юзага келади. Рекорд даражада ҳосилини йиғиб олишни қайд этган Молдова боғбонлари ўз вақтида меваларни териб олишга улгуришмаётган экан. Бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш жараёнида катта йўқотишларга олиб келади.

Ишчиларнинг етишмаслиги молдовалик фермерларни Марказий Осиё мамлакатларида, хусусан, Ўзбекистондан ишчилар излашга мажбур қилди. Ташриф буюрадиган ишчилар расман ишлайдилар ва кунига ўртача 40 долларгача маош олади.

Шунингдек, улар уй-жой ва озиқ-овқат билан таъминланган, шунинг учун ҳар бир киши олма ҳосилини терганига бир ой ичида 600-1000 доллардан маош олади. Иш куни 10 дан 12 соатгача давом этади – жиддий совуқ кунлар келишидан аввал олмаларни териб олишга улгуриш керак.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Молдова олма йиғиш учун кунига 30 АҚШ долларигача тўлайдиган Украинани меҳнат харажатлари бўйича ортда қолдирган.

Реза меваларни териш иш куни бироз қимматроқ, аммо бунда ҳам Молдовада иш куни қўшни мамлакатдагига қараганда бироз қимматроқ. Ваҳоланки бундан 15 йил олдин кўпчилик молдованлар йиғим-терим мавсумида пул топиш учун Украинага жўнаб кетишар эди.

– Ҳозирда Молдованинг жанубида 8 гектар олма боғим бор ва 75 гектар ерим борлиги сабабли боғдорчилик бизнесимни кенгайтиришни хоҳлайман. Мен гилос экишни истайман, лекин уни териб олиш учун одам топиб бўлмайди, чунки бизнинг минтақамизда жуда катта маош билан ҳам бундай ишчиларни топиш имконсиз.

Европа Иттифоқида ишлаш учун жуда кўп одамлар кетиб қолган ва бу ерда қолганлар одатда ўз боғларига эга. Шунинг учун мен йиғим-терим пайтида кам меҳнат талаб қиладиган меваларни экишни хоҳлайман. Табиийки, мен гилос ва реза меваларни умуман ҳисобга олмайман, дея шикоят қилади молдован боғбон.

Молдова ҳар йили 200 миллион доллардан ортиқ қийматга эга 400 минг тонна янги терилган меваларни экспорт қилади, шу билан бирга, Молдова маркетингга жуда кам инвестиция киритади, шунинг учун ушбу мамлакатдан келтирилган мевалар одатда жуда арзон нархларда экспорт қилинади.

Бу эса, ўз навбатида, визасиз режим туфайли кўпинча Европа Иттифоқи мамлакатларига мавсумий ишларга кетишни афзал кўрадиган ишчиларни иш ҳақини кўпайтиришга тўсқинлик қилади, деб хабар беради east-fruit.com.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

​россия шакарининг ўзбекистонга импорти учун алоҳида квота сўралмоқда

Россия Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин РФ Ўзбекистонга ҳар йили 750 минг тонна шакар етказиб бераётгани, аммо жорий йилда бу кўрсаткич кескин тушиб кетганига ...

Ўзбекистон эронга олтигугурт экпорт қилмоқчи ва эрон нефтини олиб келмоқчи

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятида Эрон Ислом Республикаси темир йўл тизими вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда  ЎТЙ ахборот ҳизмати маълум қилди. Унда ...

Петр порошенко  ўзбекистондаги элчисини вазифасидан озод қилди

Украина президенти Петр Порошенко мамлакатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юрий Савченкони ўз вазифасидан озод этиш бўйича фармон чиқарди. Бу ҳақда “Халқ ...