Қудратилло Абдуқаҳҳоров америкалик боксчи Луис Коллазони енгиб ғалабага эришди   

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.

18 октябрь куни АҚШнинг Филадельфия шаҳида жойлашган «Liacouras Center» аренасида ташкил этилган жангда ўзбекистонлик боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳам рингга кўтарилди.

Шу куни Абдуқаҳҳоровга собиқ жаҳон чемпиони америкалик Луис Коллазо (39-8, 20 КО) рақиблиқ қилди. Жанг 10 раунддан иборат бўлиши кўзда тутилганди. 10 раундда рақибнинг қоши ёрилди ва жанг тугашига 38 сония қолганида шифокорлар жангни тўхтатди. Натижада ҳакамлар муддатидан олдин техник очколар ҳисоб китобини тақдим этишди. 99-91, 98-92, 97-93 ҳисоблари билан Абдуқаҳҳоровнинг бир овоздан ғалабаси эълон қилинди ва Абдуқаҳҳоров ўзининг 17-ғалабасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар саналади. У 2019 йилнинг 30 март куни Филадельфияда ўтказилган бокс оқшомида япониялик Кеита Обарани (21-4-1, 19 КО) мағлуб этиб даъвогарлик мақомини қўлга киритганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Саудия арабистони компанияси андижонда текстил корхонаси ва меҳмонхона қуради

Саудия Арабистонининг Аjlan&Bros. Group компанияси Андижон вилояти билан текстил ҳамда туризм соҳасида ҳамкорлик ўрнатади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар ...

Хитойда биринчи марта чўлда темир йўл қурилди

Хитойда биринчи марта чўлда темир йўл қурилди. Узунлиги 825 километрга чўзилган йўл яна бир йирик лойиҳанинг бир қисмидир. Такла-Макон чўлининг четидан ўтади. У Шинжон-Уйғур ...

Тошкент юридик коллежида қотиллик рўй берди: бир ўқувчи бошқасини пичоқлади

2017 йилнинг 6 октябрь куни соат 10:05да, Учтепа туманида жойлашган Тошкент юридик коллежи ҳудудида, мазкур коллежнинг 3-босқич ўқувчилари – 2000 йилда туғилган, С.С.С., ...