18 октябрь куни Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати Кобул Дусов Фейсбукдаги саҳифасида «Мен миллий тикланишимиз учун «Адолат»ни танладим, чунки адолатсиз тикланиш йўқ! Чунки куч адолатда!!! (А.Темур)», деб ёзган эди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши Марказий аппарати Кабул Дусовнинг “Адолат” партиясига ўтгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
“Бугунги кун ҳолатига “Адолат” СДПнинг туман, шаҳар ташкилотлари томонидан Кабул Дусов партия аъзолигига қабул қилинмаган” дейилади “Адолат” СДП Матбуот хизмати баёнотида.
Кабул Дусов “Миллий тикланиш” партиясининг 2019 йил 1 ноябрь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги Съездида эълон қилинадиган халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлигига кўрсатиладиган номзодлар таркибидан чиқарилган эди.