Билл Клинтоннинг ноутбуки 60,6 минг долларга сотилди

 

Билл Клинтон  Билл Клинтон ўзи президент бўлган вақтда ишлатган компьютер 2014 йил 17 апрель куни онлайн-аукционда сотилди, харидорнинг исми ошкор этилмаяпти. Agence France-Presse’нинг хабар беришича, Клинтон ушбу лэптоп орқали 1998 йили АҚШ тарихидаги биринчи президенти эмейлини ёзган.

Клинтон лэптопдан асосан америкалик астронавтларга хат ёзиш ва суратларни сақлаб қўйиш мақсадида фойдаланган. Президентнинг ёзишмалари ҳам, суратлари ҳам компьютер ички хотирасида сақланиб қолган.

Билл Клинтон фойдаланган ушбу Toshiba Satellite Pro ноутбуки техник томондан ҳеч қандай ўзига хосликка эга эмас, бироқ коллекционерлар учун қизиқарли бўлиши мумкин.

Исми ошкор этилмаётган шахс томонидан 60 минг 667 долларга сотиб олинган ноутбукни онлайн-аукционга Бостон аукцион уйи қўйган.

Манба: Kun.uz.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Габонда давлат тўнтариши юз берди

Габон ҳарбийлари демократияни тиклаш мақсадида Африкадаги ушбу давлатда ҳокимиятни қўлга олганини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК»га таяниб «Дарё» нашри  хабар бермоқда. ...

Чехияда ўзбекистон фуқароси қурилиш майдонида темир плитанинг қулаши натижасида ҳалок бўлди

Чехияда 8 июнь куни қурилиш майдонида темир плитанинг қулаши оқибатида Ўзбекистон фуқароси 1964 йилда туғилган Алижон Уражбеков вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Берлин ...

Кимё бўйича нобель мукофоти совриндори азиз санжар ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Миллий университети раҳбариятининг расмий таклифига биноан Шимолий Каролина университети (АҚШ) биокимё ва биофизика профессори, кимё бўйича 2015 йилги Нобель ...