Алишер Амиров Шеробод тумани ҳокими бўлди

Бугун, 22 октябрь куни Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Вилоят ҳокими Тўра Боболов, туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, 2017 йил ноябридан буён туманга раҳбарлик қилиб келган Ўрол Абрайқулович Бобоқулов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Шеробод тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди.

Шу кунгача вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Алишер Хуррамович Амиров Шеробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Алишер Амиров 1977 йилнинг 19 августида Бойсун туманида туғилган. 2001 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институти, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

2016 йилда Сурхондарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлангунга қадар, «Ўзавтойўл» давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари – бош муҳандиси лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, сессияда Баҳодир Холёрович Юнусов туман прокурори, Беҳзод Иброҳимович Аминқулов туман ички ишлар бўлими бошлиғи, Шуҳрат Аллабердиевич Жумаев туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тасдиқланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сирдарёда фермерлар “нопок ишга қўл урмасликка” оммавий равишда қасамёд қилди

Сирдарёнинг Боёвут ва Гулистон туманларидан бўлган ғаллакор фермерлар "нопок ишга қўл урмасликни эзгу ният қилиб", оммавий равишда қасамёд қабул қилди. Вилоят ҳокимлиги нашри ...

Фаҳрийлар тажрибаси-муаммолар калити

Жорий йилнинг 13 январида  инсон ҳуқуқларининг бир гуруҳ фаоллари Жиззахга ташриф буюриб, Толиб Ёқубов билан учрашдилар. Толиб Ёқубов 1992 йили биринчилардан бўлиб Ўзбекистон ...

Франция президенти эммануель макрон россияни ҳурмат қилишга чақирди

Франция президенти Эммануель Макрон сайловчилар билан учрашуви чоғида Россияни ҳурмат қилишга чақирди. Бу ҳақда хорижий ОАВ ёзмоқда. “Бизнинг вазифамиз рус ва беларус ...