Ширин шаҳрида уй-жойларни қуришда 426,9 млн. сўмни талон-торож қилишди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ширин шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.M.Q.” МЧЖ раҳбари А.Қ. ва бошқалар  шартномага асосан Ширин шаҳрида уй-жойларни қуриш учун буюртмачи томонидан молиялаштирилган 1,4 млрд. сўм пул маблағларидан 426,9 млн. сўмини амалда бажарилмаган қурилиш ишларини далолатномаларга қўшиб ёзиш орқали талон-торож қилинганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан А.Қ. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Европа иттифоқи нукус воқеаларини мустақил ўрганишга чақирди

Европа Иттифоқи 4 июл куни эълон қилган баёнотида Қорақалпоғистонда инсонлар қурбон бўлган воқеаларни мустақил тергов қилишга чақирди. «Биз қурбонлар ва жароҳатланганлардан ...

Бухорода ери тортиб олинишидан шикоят қилган фуқаро ўзига тегишли бўлмаган майдондан шахсий эҳтиёж сифатида фойдаланиб келган

Бухорода ери тортиб олиниши ҳақида турли ижтимоий тармоқларга мурожаат қилган фуқаро Хосият Жалолова, аслида, ўзига тегишли бўлмаган 500 кв.метрли майдондан ҳеч қандай ...

Телевизорни ҳаддан зиёда кўриш ракга чалиниш ҳавфини юқорилатади

Америкалик онкологлар ойнаижаҳонни кўп кўриш ўрта ёшли инсонларга ҳавфли шишни ривожланишига сабабчи бўлишини аниқлаган бу ҳақда хорижий нашрлар ёзмоқда. Иллюстратив фото ...