Ўзбекистон аҳолиси сони 33,72 млн кишига етди

Ўзбекистоннинг аҳолиси сони 1 октябрь ҳолатида 33,72 млн кишини ташкил этди, дейилади Давлат статистика қўмитасининг демографик вазият тўғрисидаги ҳисоботида. Шундай қилиб, йил бошидан буён аҳоли сони 469 минг нафарга ёки 1,4 фоизга кўпайди.

Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4 фоизни ташкил этиб, кейинги ўринларда Фарғона вилоятида 11,1 фоизни, Қашқадарё вилоятида 9,7 фоизни ва Андижон вилоятида 9,2 фоизни ташкил этган.

Республика доимий аҳоли сонининг 30,5 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 59,1 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,4 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.

2019 йилнинг 9 ойи давомида 589,7 минг бола туғилган бўлса, бу давр мобайнида 112,2 мингта ўлим ҳолати қайд этилди.

Қайд этилган вафот этганларнинг 60,6 фоизи — қон айланиш тизими касалликларидан, 9,8 фоизи — ўсимталардан, 6,4 фоизи — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 5,5 фоизи — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,2 фоизи — нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,4 фоизи — юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 12,1 фоизи — бошқа касалликлардан вафот этган.

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 5,3 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 58,7 фоизи — перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 18,2 фоизи — нафас олиш аъзолари касалликларидан, 12,0 фоизи — туғма аномалиялардан, 2,8 фоизи — юқумли ва паразитар касалликлардан, 2,1 фоизи — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 0,7 фоизи — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 5,5 фоизи — бошқа касалликлардан вафот этган.

Аҳолининг табиий ўсиши 477,5 минг кишини ташкил этиб, 2018 йил мос даврига нисбатан 36,7 минг кишига (2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 440,8 минг киши бўлган) ўсган.

ФҲДЁ органлари томонидан 194,9 минг никоҳ қайд этилди, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коеффициенти 7,8 промиллени ташкил этди. 2018 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли камайиш Қашқадарё (7,0 фоиз), Хоразм (4,2 фоиз), Самарқанд (3,4 фоиз) ва Фарғона (2,1 фоиз) вилоятларида кузатилди.

ФҲДЁ органлари томонидан 23,6 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коеффициенти 0,9 промиллени ташкил этди. 2018 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли камайиш Самарқанд (8,8 фоиз), Навоий (7,6 фоиз) ва Андижон (6,9 фоиз) вилоятларида кузатилди.

Ажримлар сонида 2018 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри (8,8 фоиз) ва Жиззах (3,9 фоиз) вилоятларига тўғри келмоқда.

2019 йил январь-сентябрь ойларида республика бўйича кўчиб келганлар сони 117,6 минг кишини (115,6 минг киши республика ҳудудларидан, 2 минг киши хорижий мамлакатлардан), кўчиб кетганлар сони эса 126,1 минг кишини (115,6 минг киши республика ҳудудларига, 10,5 минг киши хорижий мамлакатларга) ташкил этди. Миграция сальдоси минус 8,5 минг киши бўлиб, 2018 йилнинг мос даврида минус 11,7 минг киши бўлган.

Миграция салдосининг юқори даражаси Қашқадарё (минус 4,9 минг киши), Самарқанд (минус 4 минг киши), Тошкент (минус 3,5 минг) вилоятлатлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (минус 3,3 минг киши) қайд этилди. Миграция сальдосининг ижобий даражаси Тошкент шаҳрида (плюс 19,3 минг киши) кузатилди.

Ўзбекистонга доимий яшаш учун келганлар сони 1971 кишини ташкил этиб, уларнинг 31,1 фоизи Қозоғистон, 23,1 фоизи Тожикистон, 22,8 фоизи Россия, 13,3 фоизи Қирғизистон ва 9,7 фоизи бошқа давлатлардан келди.

Манба:«Газета.uz»

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳофиз абдурауф олимов билан суҳбат: “сочда қиров, юзда кузу кўнгилда баҳор!”

Таниқли санъаткор Абдурауф Олимовнинг файзли хонадонига ташриф буюриб, қилган суҳбатимизни сиз азизларга илиндик. Ораларингизда ҳофизнинг “Бу турфа гуллар...”, “Оқ кабутар” ...

3000 минг доллар пора олган чиноз туман суди раиси ҳибсга олинди

Тошкент вилоятининг Чиноз тумани жиноий ишлар бўйича суди раиси пора олишда айбланиб ушланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда. Судья 3000 минг доллар пора олганликда ...

Рустам иноятов мхх раҳбарлигидан кетди

1995 йил ёзидан буён узлуксиз равишда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимида бўлиб келган генерал-полковник Рустам Иноятов лавозимини тарк этди. ...