Қорақалпоғистонда севгилисини ўлдирган йигит 12 йилга қамалди

Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида шу йил март ойида 24 ёшли А.Тенелбаев ўзининг яхши кўрган қизи 21 ёшли С.Қуралбаевани ўлдирган эди.

Бунга эса С.Қуралбаеванинг бошқа йигитга турмушга чиққани сабаб бўлган. Йигит ва қиз аввал агар бошқа билан турмуш қурса ўз жонига қасд қилишга келишиб олишган эди. Шу сабабдан ҳам С.Қуралбаеванинг бошқа билан турмуш қурганини эшитган А.Тенелбаев Тошкентда ишлаб юрганига қарамай қизнинг олдига келади ва уни пичоқлаб ўлдиради. Шундан сўнг йигит ўзини ҳам пичоқлайди лекин шифокорларнинг саъй ҳаракатлари билан омон қолади.

Шундан сўнг воқеа юзасидан бўлиб ўтган судда А.Тенелбаевга 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зимбабведа ҳокимиятдан четлаштирилган роберт мугабе халққа мурожаат билан чиқди

Президент Роберт Мугабе юртдошлари кутганидек, ўз истеъфоси ҳақида баёнот бермади. Сўнгги кунларда минглаб зимбабвияликлар 93 ёшли президентнинг ҳокимиятдан четлаштирилганини ...

Халқ банки ходимлари 100 минг долларни ўзлаштириб юборди

Фарғонада банк ходимлари 100 минг долларни ўзлаштириб юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар қилмоқда. "2019 йил 6 февраль куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳудудида ...

Тошкентда ииб ходимини осилтириб олган нексия ҳайдовчиси қўлга тушди

11 март куни 1997 йилда туғилган фуқаро Д.Т. Нексия русумли автомобили олд қисмига ноанъанавий тарзда осилиб қолган ИИБ ходими билан ҳаракатланиб кетаётганда пиёдалар ...