Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 10 йиллик стратегияси ишлаб чиқилди

Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди. 

Фармонга мувофиқ, Стратегияни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, талаб этиладиган миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни назарда тутувчи озиқ-овқат хавфсизлиги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этишдан иборат.

Шунингдек, Фармон билан Стратегияни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби тасдиқланди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи этиб белгиланди.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш Стратегиянинг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этади ҳамда белгиланган индикаторларга эришиш устидан доимий мониторинг олиб боради.

Шу билан бирга, мазкур Фармонда назарда тутилган вазифаларнинг тўлиқ ва ўз муддатларида бажарилишини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида масъул бошқарма ташкил этилади.

Фармонга кўра, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибига ўтказилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қишлоққа элтувчи йўллар қачон таъмирланади

Сиз тасвирларда кўриб турганингиз Қашқадарё вилояти Касби туман Қорахўжа қишлоғига элтувчи йўл. Ушбу йўлдан Касби туман амалдорлари бир марта ҳам ўтмаса керак, дея ўйланиб ...

Қудуқни ҳам рўйхатдан ўтказиш керак

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 август кунги қарори билан ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий ...

Ўшда бабанов чиқиши бўйича чора кўришга чақирилди

Ўш шаҳрида президентликка номзод Ўмурбек Бабановнинг чиқиши бўйича маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. (more…)