Самарқандда икки ўқитувчи  танишини ўлдириб, марҳумнинг автомашинаси ичига ўтқазиб кетишди

Бош прокуратура хабарига кўра, 24 октябрь куни Пайариқ тумани, Накурт маҳалласида касби ўқитувчи бўлган А.С. ва Ҳ.Б. танишлари 35 ёшли ветеренария бўлими ходими У.С. билан ўзаро келишмовчилик туфайли жанжаллашиб қолишган. Жанжал вақтида унинг танасининг турли жойларига уриб, қасддан ўлдириб қўйишган.

Сўнгра марҳумни ўзига тегишли бўлган автомашинаси ичига ўтқазиб, воқеа жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан қотиллик содир этган жиноятчиларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “п” банди билан (“Қасддан одам ўлдириш”) жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

  озодлик  онларининг  гаштли  давраси

Бугун Интернет саҳифаларини “варақлар” эканмиз,  узоқ йиллик тутқунлик ва маҳбусликдан сўнг муддатидан олдин  озодликка чиқарилаётган Ватандошларимиз ҳақидаги  хушхабарларга, ...

Ўзбекистон фуқароси қозоғистон чегарасида наркотик модда билан қўлга олинди

Ўзбекистон фуқароси Қозоғистон чегарасидан наркотик моддани танасига ўраб олган ҳолда олиб ўтишга уринди, деб ёзади «Zakon.kz». (more…)

Чет элга турмушга чиққан келинлар рўйхати тузилади

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси хорижга турмушга чиққан келинлар рўйхати тузади, деб хабар қилмоқда “Дарё”. Хабарда айтилишига кўра, ушбу амалиёт авваломбор чет элга ...