ИСЛОМ ПОЛВОН

ИСЛОМ ПОЛВОН, Исломқул Султонқулов (?—Қўқон—1923) — Фарғона водийсида Совет тузумига қаршилик кўрсатиш ҳаракатининг бош қўмондони (1923). Мутасаввиф шайх ва полвон сифатида Фарғонада машҳур бўлган. Туркистон мустақиллиги учун чор Россиясига қарши кўтарилган ғалаёнларда қатнашган (1909—16). Ислом полвон раҳбарлигида Қўқон ва Ўш уездларидаги Қорабой, Мирза Умар, Эшмат бойвачча, Мадумар ва Мадали лашкар-бошилар, Ҳожихон Тўра ва б. қўрбошилар ҳаракат қилган. 1921—22 й. ларда у Шермуҳаммадбекнинг ўринбосари эди. 1923 й. 1 январьда Шаҳрихонда бўлган қурултойда Фарғона водийсида Советларга қарши ҳаракатни бошқариш ва қўрбошилар фаолиятини ягона мақсад сари йўналтириб туриш унинг зиммасига тушди. Бу пайтда Ислом полвон қўл остида 8000 йигит ва 200 дан ошиқ қурбошилар тўпланган. Унинг энг яқин ёрдамчилари Қорабой қўрбоши ва Ёрмат махсум эди. Бир қатор муваффақиятли жанг ҳаракатларидан сўнг у Сўх атро-фидаги жангда енгилади (1923 й. авг.) ва тоққа чиқиб кетади. Бироқ Марғилонга қайтиб, яна курашни давом эттиради. 1923 й. 3 окт. да Ислом полвон қизиллар томонидан асирга олинади ва 1923 й. дек. да Туркистон ҳарбий трибунале сайёр гуруҳи томонидан (Қўқонда) отиб ташланади.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон ва қозоғистон дипломатик муносабатларнинг 25 йиллигини нишонламоқда

Тошкентда 2017 йил 31 октябрь куни “Ўзбекистон-Қозоғистон: дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтади. (more…)

Яккабоғ туманига абдирасул сафаров ҳоким бўлди

31 июль куни Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманга янги ҳоким тайинланди. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот ...

Туркия путин ва зеленский ўртасида учрашув ўтказиш учун шароит яратмоқчи

Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўгғон билан телефон орқали мулоқотда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашишга қарши эмаслигини ...