Оренбург темир йўли яқинида ўзбекистонлик ҳушсиз ҳолда топилди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароси Ж.Р. нинг 16 октябрь куни топилгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳамюртимиз Сол-Илецк шаҳри марказий шифохонасига жойлаштирилган эди. 21 октябрь куни юртдошимиз ушбу тиббиёт муассасасида вафот этди.

Бош консулхона вазиятни назоратга олди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Марҳумнинг яқинларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатилди.

25 октябрь куни ҳамюртимизнинг жасади Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ватанга юборилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ўзбекистон” меҳмонхонаси сотилди

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги “Меҳмонхона соҳасига қўшимча инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 661-сон ...

Йигирма биринчи аср миграция асри ёки инсонлардан иборат уммонлар

Ҳозирда дунё бўйлаб деярли 260 миллион нафарга яқин муҳожирлар бор. БМТ маълумотларига қараганда улар сони 2000 йилга нисбатан 49 фоизга ортган. Ўзбекистонлик муҳожирлар энг ...

Самарқандда қиз чақалоқ туғган аёлнинг фарзанди ўлганидан сўнг ўғил болага айланди

  Жорий йилнинг май ойида Самарқанд шаҳридаги 4-сонли туғуриқ мажмуасида антиқа ҳолат қайд этилган. 23 май куни туғуриққа келган 1993 йилда туғилган Гўзал Ҳакимова ...