Фарҳод Саломов Халқ банкига раис бўлди

Фарҳод Исламович Саломов Акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Kun.uz” хабар бермоқда.

У бу лавозимда бироз аввалроқ «Микрокредитбанк» раҳбарлигига ўтган Муродилла Эшматов ўрнини эгаллади.

Фарҳод Саломов 1979 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2001 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2005 йилда АҚШдаги Колорадо техника университетини тамомлаган.

«Халқаро иқтисодий муносабатлар» ва «Бизнес бошқаруви» бўйича мутахассис бўлган Фарҳод Саломов 2001 йилдан банк тизимида фаолият кўрсата бошлаган.

Саломов АҚШнинг У.С. банкида директор ўринбосари бўлиб фаолият юритган. У 2012, 2013, 2014 йилларда банк мукофотлари билан тақдирланган. 2009 йилда эса фаолиятига инновацион тажрибаларни татбиқ этгани учун банкнинг олий мукофотига сазовор бўлган.

Фарҳод Саломов 2018 йил октябридан буён Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нарх ўзгармайди, эркинлаштирилади

Ижтимоий тармоқларда ун ва нон маҳсулотларини нархида ўзгаришлар бўлиши борасида турли мулоҳазалар айтилмоқда. Унда дон корхоналари бошоқли дон етиштирувчи фермер ...

“давлат томонидан эса ҳатто 1 та шприц берилмайди”

  "Биз онам билан касалхонада ётибмиз. Бу Андижон вилояти Марҳамат туманидаги ички касалликлар бўлими. Бир кунлик дори-дармонимиз 155-200 минг сўм бўляпти. Касалхонада ...

Россия: иқтисодиётнинг пастлаши 15 йил ичида эришилган ютуқларни бекор қилади

Россия иқтисодиёти бу йил 15 фоизга, келаси йили эса 3 фоизга пастлайди. Шу билан бирга, Ғарб санкциялари, чет эл компаниялари ва маҳаллий экспертларнинг мамлакатни тарк ...