Баҳодир Хон Туркистон Америка овози радиоси биноси ёнида 14 кундан буён ўзининг очлик акциясини ўтказмоқда

Бирдамлик раҳбари ўзининг фейсбук саҳифасида ёзишича, Кеча тунда Вашингтонда ҳаво ҳарорати совиб кетган ва танаси қақшаб оғриб чиққан. Ҳолсизлангандан кейин бошида оғриқ пайдо бўлган. Бироқ Баҳодир Хон Туркистон ўзининг очлик акциясини ўзидаги бор жасорат билан давом эттирмоқда.

Бугунги кунга қадар ушбу радио раҳбариятидан ушбу ҳолатга бирор бир муносабат бўлгани йўқ. Аммо Партия раҳбари ўзининг талаблари бажарилишини талаб қилиб, бино олдидан кетмаслигини, керак бўлса сўнги нафасигача сўз эркинлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари учун кураша олишини ва бу йўлда ўз жонин беришга тайёр эканини ёзмоқда.

Баҳодир Хон Туркистоннинг айтишича, акциядан ББСнинг ўзбек хизмати муҳбири Хайрулло Файз 17 октябрь куни хабардор бўлган. У Бирдамлик раҳбари билан телефон орқали суҳбатлашган. Баҳодир Хон Туркистон воқеа тафсилотларини айтиб берган, бироқ Хайрулло Файз Озодлик ва Америка овозидаги хамкасблари билан суҳбатлашиб, қайта қўнғироқ қилишини айтган. Ушбу муҳбирга ҳам қандайдир босимлар бўлганми? Ёки касбдошларини сирини очишни истамадими униси бизга қоронғу.

Бугунги кунда ўзбек матбуотининг аҳволи шу қадар аянчли аҳволга келганки, бирор бир маълумотни халққа тўғри етказа олмайди. Бирорта ҳам ўз фикрига эга мустақил журналист қолмаган десак ҳам бўлади. Ўзбекистон ичкарисидаги матбуотни тушунсак бўлади. Улар ҳокимиятнинг назоратида бўлиб, мухолифат ҳақида бирота янгилик ёки мақола ёзиш у ёқда турсин ҳатто ўйлагани ҳам қўрқишади. Аммо хорижий матбуотда фаолият олиб бораётган ўзларини эркинлик жарчиларимиз деяётган журналистларчи, уларни ҳам бирорта куч бошқаряптими? Биз бунга албатта бошқармоқда деб айта оламиз. У шаҳс Салай Мадаминовдир (Муҳаммад Солиҳ). Унинг шотирлари ҳозирда Америка овози, ББС ўзбек ва Озодлик радиоларидаги бир қанча солиҳчиларни ишга жойлаштириб ўзининг босимларини ўтказмоқда. Шунингдек бирорта ўзбек мухолифатидаги шаҳсларга бу радиолардан сўз бермай ўз ҳукмини ўтказмоқда.

Биз Ўзбекистонга демократия ва эркин матбуотни олиб киргизгимиз келса, аввал хориждаги ўзбек матбуотини холис ва бетараф ҳолда халқимиз турмуш тарзини ва мухолифатнинг барча ишларини ёрита оладиган даражага олиб чиқишимиз зарур. Ўшандагина Ўзбекистон халқи ўзининг ишончли ахборот воситаси борлигига ишонади ва керак бўлса шу ахборот воситалари орқали ҳимояланади.

Шунинг учун Баходир Хон Туркистон ўзбек ҳизматидаги ўн нафар нохолис ва тарафкаш бўлган, цензура остида қолган журналистларни бу радиолардан кетиши учун ўз ҳаётини хавф остига қўйиб бўлса ҳам талаб қилмоқда. Улар қуйидаги журналистлардир.

Алишер Сиддиқ – Озодлик радиосининг ўзбек хизмати директори.

Шуҳрат Бобожонов – Озодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.

Ҳурмат Бобожонов – Озодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.

Меҳрибон Бакиева – Озодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.

Замира Шукур – Озодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.

Сирожиддин Толипов – Озодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.

Садриддин Ашур – Озодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.

Севдат Жейхан – Америка овози радиосининг ўзбек хизмати директори.

Малик Бобоев – Америка овози радиосининг муҳбири.

Навбаҳор Имамова – Америка овози радиоси муҳбири.

Бирдамлик ХДП матбуот хизмати

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ислоҳотларимизнинг ўзбек халқи учун кераклигини ўзбекистондаги бир туман мисолида исботлай оламиз

Кучли ғоя, кучли жамоа -- муваффақиятларимизнинг калити. Ислоҳотлар халқ манфаатига ишлаши учун ислоҳот режалари халқчил бўлиши керак! Ислоҳотлар режаси юқоридан пастга қараб ...

Холис танқид тарафдориман

Рўзибой Азимий суд йиғини олдидан 1 апрель куни Бобомурод Абдуллаевнинг судидан кейинги ўйларим ҳақида шахсий саҳифамда пост қолдиргандим. Унда шундай жумлалар бор эди. ...

14 ёшинг муборак бўлсин, “бирдамлик” хдҳ

Бундан роппа-роса 14 йил олдин, яъни 2004 йил 10 апрелда "Бирдамлик" ҳаракати дунёга келган чоғда Ҳаракатга асос солган Баҳодир Хон Туркистонга кўпчилик юртдошларимиз ҳавас ...