Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари ўзаро ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

Бугун, 29 октябрь куни генерал-майор Баҳодир Қурбонов Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда.

Учрашув давомида ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа идоралари раҳбарлари 2020 йилга мўлжалланган икки давлат Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режасини имзоладилар.

30 октябрь куни Боку шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Унда Россия Федерацияси, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаларининг мудофаа идоралари раҳбарлари иштирок этади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон банклари доллар айирбошлаш курсини марказий банк курсидан ошириб қўймоқда

Ўзбекистонда тижорат банклари доллар сотиб олиш курсини ўтган ҳафтага нисбатан 50 сўмга оширди. Энди валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларни 8 170 сўмга алмаштириб ...

“путин ядро урушини бошлашга тайёр”

Агар Путин бу қарорга интилса, унинг ёрдамчиларидан тортиб, котибларигача бутун жамоаси бунга қарши чиқади. Таниқли украиналик журналист Дмитрий Гордон Путиннинг сайловолди ...

Паолага кўрсатилган мулозамат ўзбекларга қачон кўрсатилади?

24 ёшли атлет, мексикалик қиличбоз Паола Плиегога Ўзбекистон фуқаролиги берилганлиги тўғрисидаги хабарни ўқиб, рости хўрлигим келиб кетди.  Олдиндан айтиб қўяй, менда ...