Ўзбекистонда адвокатура соҳасида “инқилоб” бўлиши кутилмоқда

Кеча, 10 апрель куни лойиҳалар порталига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Адвокатура институтини янада такомиллаштириш ва адвокатлар мақомини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унда Адлия вазирлигининг адвокатура институтига нисбатан назорат ва бошқариш ваколатларини бекор қилишни ҳамда касбга қабул қилиниш масаласини ҳам ўз ичига олувчи адвокатлар фаолиятини тартибга солишни Адвокатлар палатасига тўлиқ равишда ўтказилиши белгиланмоқда.

Судлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат хизматлари марказлари биноларида адвокатларга бепул тақдим этиш асосида уларнинг касбий фаолиятларини амалга оширишлари учун шароит яратиш ҳамда аҳолининг малакали юридик ёрдамга киришини таъминлаш мақсадида алоҳида хоналар ажратилади. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасига Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида фуқаролар мурожаат қилишлари учун қулай бўлган суд ёки прокуратура марказий органлари жойлашган жойларда ўз фаолиятини амалга ошириши учун зарур бўлган бинолар ва хоналар бепул асосда тақдим этилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг қонун ижодкорлиги фаолиятидаги мажбурий иштирокини қонуний мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раисига Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми йиғилишларида иштирок этиш ҳуқуқини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига кўриб чиқиш учун масалалар киритиш ҳуқуқини бериш кўзда тутиляпти. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси вакили мажбурий равишда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзолигига жамоатчилик асосида киритилади.

2020 йил 1 сентябрдан нималар жорий қилинади?

Адвокат бўлишни истаган шахслар учун адвокатлик тузилмаларида мажбурий уч ойлик стажировка муддати сақланган ҳолда, юридик мутахассислик бўйича икки йиллик иш тажрибасига эга бўлиш тўғрисидаги талаб бекор қилинади. Адвокат сўровига адвокат ордери нусхасини илова қилиш тўғрисидаги талаб ҳамда сўровда адвокатлик сирини ташкил этувчи маълумотларни киритиш тўғрисидаги талаб бекор қилинади ҳамда бир вақтнинг ўзида сўровга адвокат гувоҳномасининг маълумотларини киритиш талаби жорий қилинади.

“Ягона дарча” тамойили асосида қуйидагиларни назарда тутувчи адвокатлик тузилмаларини ва юридик маслаҳатхоналарни рўйхатга олиш амалиёти йўлга қўйилади. Шу жумладан:

  • адвокатлик тузилмалари ва юридик маслаҳатхоналарни рўйхатга олиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатишни амалга ошириш Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади;
  • адвокатлик тузилмаларини рўйхатга олганлик учун давлат божи миқдорини ўзи келиб мурожаат қилганда БҲМнинг 1 бараваригача, электрон кўринишда мурожаат қилганда бож БҲМнинг 50 фоизигача камайтирилади;
  • Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари улар томонидан ташкил этиладиган юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга қўйиш учун давлат божидан озод этилади;
  • адвокатлик тузилмаларини рўйхатга олиш ва юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризалар икки кунлик муддатда кўриб чиқилади.

Адлия органларининг адвокатлик тузилмалари томонидан таъсис ҳужжатларига, устав фаолиятига, рўйхатга олиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибига риоя этиши устидан назоратни амалга ошириш ваколатлари, шу жумладан, рўйхатга олиш тартибини бузганлик ва адвокатлик тузилмаларининг таъсис ҳужжатлари талабларига риоя этмаганликлари учун жарималар ундириш бўйича ваколатлари бекор қилинади. Адвокатлик тузилмалари томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ ставкаси 5 фоизгача пасайтирилади.

Адвокатлик тузилмалари томонидан нақд пулсиз кўринишда амалга оширилган қуйидаги тўловлар адвокатнинг жами даромадига кирмайди:

  • адвокатлар малакасини ошириш ҳамда адвокатларнинг таълими ва касбий тайёргарлиги билан боғлиқ бошқа харажатлар;
  • Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасига кириш ва аъзолик бадаллари;
  • адвокатнинг ҳаёти, соғлиғи ва фуқаролик жавобгарлигининг суғуртаси бўйича харажатлар;
  • адвокатнинг хизмат сафари харажатларининг ёки хизмат сафари билан боғлиқ компенсация тўловларининг тўлиқ ҳажми;
  • адвокат ёки унинг оила аъзоларининг санаторий-курорт даволаниши, дам олиши, стационар ва амбулатор даволаниши учун харажатлар, шунингдек, уларни қоплаб бериш қиймати;
  • мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим муассасаларида адвокат болаларининг таълими, таъминоти бўйича харажатлар;
  • Ўзбекистон Республикасидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва олий ўқув юртларидаги (ўзи, шунингдек, фарзандлари ёки турмуш ўртоғи – йигирма олти ёшгача) таълим бўйича харажатлар;
  • адвокатларнинг ўн олти ёшгача бўлган болалари учун (ўқийдиганлар – ўн саккиз ёшгача) Ўзбекистон Республикасида жойлашган болалар оромгоҳлари ва бошқа соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланмалар бўйича харажатлар.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасига адвокатларнинг касбий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган даъволарни судларга давлат божини тўламасдан киритиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, мансабдор шахслар ва бошқа шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.

Адвокат судлар, бошқа барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва нодавлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари биноларига иш вақтида ўзининг касбий фаолиятини амалга оширишидаги зарурият сабабли ҳеч бир тўсқинликсиз (фақат адвокат гувоҳномасини тақдим этиш билан) кириш ҳуқуқига эга.

Адвокат ўз касбий фаолиятини амалга ошириши учун зарур бўлган компьютер, электрон, мобил ва бошқа алоқа қурилмаларини ҳамда техника воситаларини судлар, бошқа барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва нодавлат органлари, муассасалари, ташкилотлари биноларига тўсқинликсиз олиб кириш ҳуқуқи бор.

 

Адвокатлар адвокат сўрови бўйича давлат органлари ва бошқа органлар,  шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан адвокатнинг малакали юридик ёрдам кўрсатиши учун зарур бўлган маълумотлар, ахборотлар, маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатлар тақдим этилганлиги учун давлат божи ва бошқа барча тўловларни тўлашдан  озод этилади.

Адвокатлик касбининг обрўсини ошириш ҳамда судлов иш юритувининг айблов тарафга оғишини истисно этишни, қонунларга қатъий риоя қилишни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини ҳамда суд процессида тортишув тамойилини таъминловчи замонавий ва хақиқатдан мустақил бўлган, ҳар томонлама касбий ва хаётий тажрибага эга бўлган судьялик корпусини шакллантириш мақсадида, 2025 йил 1 январдан судьяликка номзодларга қўйиладиган мажбурий талаблардан бири бўлиб, адвокат сифатида икки йилдан кам бўлмаган иш стажининг мавжуд бўлиши белгиланади.

Лойиҳа муҳокамаси 25 апрелга қадар давом этади. Сайтга кириб ўз таклифларингизни билдиришингиз мумкин.

Зафарбек Солижонов

https://qalampir.uz/news/-589-17281 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентдаги 7 та бозорнинг раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳар Савдо департаменти, хизматлар кўрсатиш ва халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш соҳасидаги корхоналар ва “Бек тўпи савдо ...

Адлия вазирлиги: аёлларнинг касб танлаш имкониятлари кенгайтирилиши зарур

Ўзбекистон Конституциясида хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли эканлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб қатор қонун ҳужжатларида мазкур тенгликни таъминлаш бўйича қоидалар ...

Огоҳ бўлсак, одамлар, ёхуд гувоҳнинг хикояси

Ҳаётда кўплаб муаммоларимиз бефарқлигимиздан бошланади. Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳри буюм бозори олдида йўналиш машиналари тураргоҳида  икки йигит каттиқ тортишарди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400