Полиция Москвага кириш йўлларини назорат остига олди

Кейинги суткада Россияда ушбу касалликка чалиниш билан боғлиқ 1667 та ҳолат қайд этилди, жами ҳолатлар сони 13,5 мингдан ошди, 100дан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп бемор Москвада аниқланган – 9 мингга яқин.


Москвадаги барча кириш йўлларида транспорт ҳаракатини назорат қилаётган полициячилар навбатчилик қилмоқда, деб маълум қилди Москва ИИВ бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Владимир Васенин. Улар транпсорт эгаларидан Москвага кириш сабабини аниқлашмоқда.

«Ҳозирда полиция ходимлари куну тун пойтахтнинг барча районларида навбатчилик қилмоқда. Бундан ташқари, шаҳарга кирувчи барча йўлларда автоинспекция ходимлари транспорт ҳаракатланишини назорат қилмоқда»,— деди Владимир Васенин.

Чекловлар коронавирус тарқалиши сабабли жорий этилмоқда. Кейинги суткада Россияда ушбу касалликка чалиниш билан боғлиқ 1667 та ҳолат қайд этилди, жами ҳолатлар сони 13,5 мингдан ошди, 100дан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп бемор Москвада аниқланган – 9 мингга яқин.

Аввалроқ Москва мэри Сергей Собянин шаҳарда рухсатнома билан юриш режими жорий этилишини эълон қилганди.

https://kun.uz/90569934 Полиция Москвага кириш йўлларини назорат остига олди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Санкт-петербургда ўзбекистонликни ўлдиришга уринган икки киши қўлга олинди

Ўзбекистон Бош консулхонаси ОАВда тарқалган 17 сентябрга ўтар кечаси Санкт-Петербургда икки номаълум шахснинг Ўзбекистон фуқароси А.Т.га ўлдириш мақсадида ҳужум қилгани ...

Ражаб тоййип эрдўғон шавкат мирзиёев билан учрашди

15 октябрь куни Боку шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг учрашуви бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари ...

Бошқирдистонда 6 нафар ўзбекистонлик аёл ис газидан заҳарланди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси маълумотига кўра 2019 йил 4 майдан 5 майга ўтар кечаси Бошқирдистон Республикаси Нуримонов туманида олтита аёл ис ...