Нью-Йорк мэри коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланганини билдирди

Нью-Йорк штатида коронавирусга чалинганлар сони 180 мингдан ортиқ бўлиб, биргина Нью-Йорк шаҳрида 7 мингга яқин киши вафот этган.

Нью-Йорк кўчалари бугун / Фото: Reuters

Нью-Йорк мэри Билл де Блазио касалхонага ётқизилган беморлар ва коронавирусга чалинишлар сони камайганлигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 11 апрель куни Нью-Йорк касалхоналарига коронавирусга гумон қилиниб 383 киши ётқизилган.

“Бундан бир кун олдин уларнинг сони 463та эди – бу сезиларли яхшиланиш, тўғри йўналишдаги қадам”, – деди де Блазио.

Блазионинг айтишича, интенсив даволаш бўлимларидаги беморлар сони 11 апрель ҳолатига 835 нафарни ташкил этган, 10 апрель куни улар 857 нафар бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Нью-Йорк штатида коронавирусга чалинганлар сони 180 мингдан ортиқ бўлиб, биргина Нью-Йорк шаҳрида 7 мингга яқин киши вафот этган.

https://kun.uz/news/2020/04/13/nyu-york-meri-koronavirus-bilan-bogliq-vaziyat-yaxshilanganini-bildirdi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Абитуриентлардан олинадиган миллиардлар кимларнинг чўнтагига тушмоқда?

Бугун олий таълим муассасаларида ҳужжатлар қабул қилишнинг сўнгги ҳафтаси бошланди. Ҳафта якунида, яъни 15 июль – якшанба куни қабул комиссияларининг охирги иш куни ...

Ўзбекистон шаҳарларида хитой лаш-лушлари кўпайиб кетди

«Ўзбекистон шаҳарлари ташқи безагида Хитойдан келтирилаётган молларни ишлатиш — бу маданий савия етарли эмаслигидан далолат беради», — дея фикр билдирмоқда Ўзбекистон ...

Ўзбек мигрантларига уй ва микроқарзлар берилади

Президент Фармони билан: - уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан республика бўйича жами 3 462 та хонадон ...