Вақтинчалик пропискаси тугаганлар бошини қаерга урсин?

Вақтинчалик прописка муддати карантин туфайли узайтирилди ҳамда унинг тугаганлиги тегишли жавобгарлик келтириб чиқармайди. Бу ҳақда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник Акбархон Юнусхўжаев маълум қилди.

“Республикамизда короновирус касаллиги тарқалишини олдини олиш бўйича карантин жорий қилингани муносабати билан, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида қабул вақтинча тўхтатилгани сабабли карантин даврида вақтинчалик рўйхат муддати тугаганлиги – паспорт тизими қоидаларини бузганлик ҳисобланмайди”, дейди ИИВ расмийси.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан Тошкент шаҳрига ҳамда Тошкент шаҳридан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга амалга оширилаётган барча турдаги транспорт ҳаракати вақтинчалик тўхтилди. Мамлакатда кучайтирилган тартиб жорий этилди.

Шундан сўнг, 7 апрель кунидан бошлаб Тошкент “ўзини яккалаш режими”га ўтди ва мажбурий тарзда ўзини яккалаш тартибига риоя қилинишини назорат қилувчи доимий ЙПХ постлари ташкил этилди.

Баҳодир Aҳмедов

https://qalampir.uz/news/vak-tinchalik-propiskasi-tugaganlar-boshini-k-ayerga-ursin-17573

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ҳуқуқ” газетаси бош муҳаррири қамалди

Тожикистоннинг Суғд областида  чоп этиладиган “Ҳуқуқ” мустақил газетасининг Бош муҳаррири ва муассиси қамоқ жазосига ҳукм этилди. (more…)

Хуршида тиллаевани алдашдими ёки ўзи адашдими?

Хуршида Тиллаеванинг ЎзАда чиққан сўзлари: «Мен адашдим. Кимларнингдир гапига қулоқ солиб, видеомурожаат тайёрлаб, ‘Озодлик’ка юборибман. Аслида қилган бу ишим нотўғри экан» ...

Расмий статистика ростми ёки ёлғонми? ёлғон статистикадан ҳукумат ютқазадими ёки халқ?

1986 йил ҳолатига кўра Ўзбекистон аҳолиси 18 487 минг кишини, Тошкент аҳолиси 2 083 минг кишини ташкил қилган экан. 2018 октябр ойига келиб Ўзбекистон аҳолиси 33 085, 2 минг ...