Евроиттифоқ: АҚШнинг ЖССТни молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини оқлаб бўлмайди

ЖССТ Дональд Трампнинг бу қарори туфайли бюджетининг 14 фоизидан ортиғини йўқотиши мумкин.

Коронавирус пандемиясига қарши кураш кетаётган вақтда АҚШнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини оқлаб бўлмайди. Бу ҳақда Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель айтди.

“АҚШнинг ЖССТни молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисидаги қароридан чуқур афсусдаман. Коронавирус пандемиясини жиловлаш ва пасайтиришда ёрдамлашиш учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳаракат зарур бир пайтда бу қадамни оқлаш учун ҳеч қандай асос йўқ”, – деди у.

Боррель “фақат бирлашибгина чегара билмайдиган бу инқирозни бартараф этишимиз мумкин”, деб таъкидлади.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ЖССТ бюджетига бадаллар тўлашни тўхтатаётганини маълум қилганди.

ЖССТ Дональд Трампнинг бу қарори туфайли бюджетининг 14 фоизидан ортиғини йўқотиши мумкинлигини билдирди.

https://kun.uz/news/2020/04/15/yevroittifoq-aqshning-jsstni-moliyalashtirishni-toxtatish-togrisidagi-qarorini-oqlab-bolmaydi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент ҳокими ортиқхўжаев бобур ҳасанга ўзбекистонга инвестиция киритишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Бобур Ҳасанга мамлакат иқтисодиётига сармоя киритишда ёрдам беришга ...

Тожик ўсмирлари идга қўшилиш чоғида афғонистон билан чегарада ушланди

Тожикистон-Афғонистон чегарасида 25 июль куни Афғонистон ҳудудига ўтишга уринган Душанбеда истиқомат қилувчи тўрт нафар ўсмир ушланди, дея хабар берди Тожикистон президенти ...

Шри ланкада президентлик учун курашаётган 35 номзоднинг 4 таси мусулмон

Шри-Ланкадаги келаси ой бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида душанба куни 35 киши ўз номзодини қўйди, деб ёзади “Таржимон.уз” сайти. Ҳинд океани оролида бўлиб ўтган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400