Россияда коронавирусга чалинганларни даволашда безгакка қарши доридан фойдаланишга рухсат берилди

Аввалроқ АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифатини санитар назорат қилиш бошқармаси коронавирусга чалинганларни “Гидроксихлорохин” ва “Хлорохин” билан даволашга рухсат берганди.

Россия ҳукумати коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун гидроксихлорохин дори воситасидан фойдаланишга рухсат берди.

Мамлакат бош вазири Михаил Мишустин бу борадаги фармойишни имзолади.

Қайд этилишича, Хитой Россияга 68 600 қадоқ гидроксихлорохин дори воситасини беғараз тарзда тақдим этган.

Аввалроқ АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифатини санитар назорат қилиш бошқармаси коронавирусга чалинганларни “Гидроксихлорохин” ва “Хлорохин” билан даволашга рухсат берганди.

Шунингдек, франциялик олимлар гидроксихлорохиннинг коронавирусга алоҳида ва азитромицин антибиотиги билан биргаликдаги таъсирини ўрганишганди. Тадқиқотларда COVID-19 симптоми бўлган ва симптомлар бўлмаган 36 киши иштирок этган, беш кун давомида янги дори воситасини қабул қилган олти беморнинг барчаси тузалганди.

https://kun.uz/news/2020/04/17/rossiyada-koronavirusga-chalinganlarni-davolashda-bezgakka-qarshi-doridan-foydalanishga-ruxsat-berildi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Путин билан ким чен ин бирлашди

Россия Украинага қарши уруш бошланганидан бери Шимолий Кореяга яқинлашмоқда. Россия иттифоқдошлари билан бирга жаҳон бозоридан узоқлашди. Энди Путин Шимолий Кореяга нефть ...

Харьковда рус қўшинлари чегарагача суриб чиқарилди

Украина армияси рус қўшинларини Харьков ҳудудидан Россия чегарасигача сиқиб чиқарди. Бу ҳақда 16-май куни Украина Мудофаа вазирлиги Facebook орқали хабар берди. Вазирлик, ...

Россия — хитой  чегарасида «олтин кроссовка»ли сайёҳ қўлга олинди

Чита (Россия) божхона ходимлари Хитойга 1,8 килограм олтинни яширинча олиб ўтишга уринган россиялик аёлни фош қилди, деб ёзади «Хабар.уз». Шунча олтини борлигини аёлнинг ўзи ...