Лукашенко амалдорларни пандемия шароитида иқтисодиётни унутмасликка чақирди

Охирги маълумотларга кўра, Беларусда коронавирусга чалинганлар сони 4204 нафарни ташкил этмоқда, 40 киши вафот этган.

Фото: EPA / ТАСС

Беларусь президенти Александр Лукашенко амалдорлар коронавирус тарқалишига қарши кураш фонида мамлакат иқтисодиётини унутмасликлари кераклигини айтди.

“Ишлаб чиқариш барбод бўлмаслиги учун иқтисодиётга қаранглар”, – деди у Гродно областига ташрифи чоғида.

Лукашенко бу қишлоқ хўжалигига ҳам тааллуқли эканини таъкидлади.

“Зотилжам кетади, нон эса керак. Қишлоқдан хавотир олаётганим йўқ. Ишлаяпмиз. Аммо саноат… Чунки атрофда ҳамма нарса тўхтаб қолди”, – деб қўшиб қўйди у.

Охирги маълумотларга кўра, Беларусда коронавирусга чалинганлар сони 4204 нафарни ташкил этмоқда, 40 киши вафот этган.

https://kun.uz/news/2020/04/17/lukashenko-amaldorlarni-pandemiya-sharoitida-iqtisodiyotni-unutmaslikka-chaqirdi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2017 йилда ақшдан бошпана сўраган россияликлар сони рекорд даражада бўлди

2017 йилда 2664 нафар россиялик АҚШдан бошпана сўради. Бу – охирги 24 йил ичидаги мутлақ рекорд бўлиб, 2016 йилда бошпана сўраганлардан 39% кўпдир. (more…)

“тож  маҳал” — меҳр-муҳаббат мўъжизаси

Заҳириддин Муҳаммад Бобур  ва Бобурийлар сулоласи атамаси аҳолиси сонининг кўплиги жиҳатидан дунёда ўзига хос ўрин тутадиган Ҳиндистон мамлакати ва ҳинд халқи тарихида зарҳал ...

Тўрт болали она даромад солиғидан озод этилади, етти ўринли машина эса сувтекинга берилади

Венгрия бош вазири Виктор Орбан ўтган якшанба (10 февраль) куни мамлакатда туғилишлар сонини ошириш учун рағбатлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Бу ...