Путин билан кўришган шифокор коронавирусдан тузалди

Москвадаги Коммунарка касалхонаси бош шифокори Денис Проценко Путин билан кўришгандан сўнг машҳур бўлиб кетганди. Путин 24 март куни Коммунарка касалхонасида коронавирус юқтирган беморларнинг ҳолидан хабар олган ва унга ҳамроҳлик қилган Проценко билан қўл бериб кўришганди.

Фото: Getty Images

30 март куни Россия президенти билан қўл бериб кўришган Денис Проценконинг қонида коронавирус аниқланди. Шу кундан бошлаб Владимир Путин доимий назорат остида масофадан ишлашга ўтди. Коммунарка касалхонасида эса хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Маълум бўлишича, Путин билан кўришган шифокор Денис Проценко коронавирусдан тузалган. «Икки марта манфий тест, изоляция тугади, тўлиқ иш кунига ўтдим. Қизил ҳудуддан қайтгач, батафсил гапириб бераман», деб ёзган шифокор фейсбукдаги саҳифасида.

Москвадаги Коммунарка касалхонаси Россияда коронавирус аниқланган илк беморларни қабул қилганди. Касалхона бош шифокори Денис Проценко ўзида коронавирус аниқланганидан кейин ҳам изоляция қилинган ҳолатда ишлашда давом этган

.https://kun.uz/news/2020/04/18/putin-bilan-korishgan-shifokor-koronavirusdan-tuzaldi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинада уч кунлик мотам эълон қилинди

Украинанинг Кременчуг шаҳридаги «Амстор» савдо марказига рус ҳарбийларнинг ракетадан қилган ҳужумида қурбон бўлганлар хотирасига бағишланиб уч кунлик мотам эълон қилинди. ...

Ўзбекистон фуқроси оренбургдаги йтҳда ҳалок бўлди

2019 йил 18 октябрь куни Оренбург вилоятининг Первомайский туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси А.Р. воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ...

Зеленский: «россия 200 мингдан ортиқ украиналик болани ўғирлаб кетди»

«Россия катталарни ҳам, болаларни ҳам зўрлик билан олиб чиқиб кетмоқда. Бу Россиянинг энг даҳшатли уруш жиноятларидан биридир. Россия уруш бошлангандан бери етимхоналардаги ...