Оқдарё тумани собиқ ҳокими Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари бўлди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида яна бир лавозим ўзгариши тасдиқланди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, пенсия ёшига тўлганлиги боис вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Абдумажид Алибекович Нурқулов ўз лавозимидан озод этилиб, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига ўтказилди.

Абдумажид Нурқулов ва Абилов Феруз

Шу кунга қадар Оқдарё тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Абилов Феруз Неъматуллаевич вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу ўзгаришлар айни пайтда вилоят ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан тасдиқланди.

Аввалроқ, Оқдарё туманида ўтказилган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Нажмиддин Сулаймонов Оқдарё тумани ҳоким этиб тасдиқланган эди. Бугуннинг ўзида Жомбой туманига ҳам Қаюм Собиров ҳоким этиб тасдиқланган эди.

https://kun.uz/news/2020/04/18/oqdaryo-tumani-sobiq-hokimi-samarqand-viloyat-hokimining-orinbosari-boldi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чет эл фуқаролари ҳам ўзбекистон ҳудудида дафн этилиши мумкин

Ўзбекистон ҳудудида ҳар бир инсонга вафот этганидан кейин уни дафн этиш учун жойнинг текин берилиши кафолатланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ...

Тошкент вилоятида йирик ер кўчкиси содир бўлди

Жорий йилнинг 8 июль куни тахминан соат 15:30 ларда Ангрен кўмир конининг шимолий қисмида чамаси 20 миллион метр куб бўлган ер кўчкиси содир бўлди. Бу ҳақда «ЎзА» вилоят ...