Тошкент тиббиёт академиясида илк 11 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида коронавирусга чалинган 11 нафар бемор соғайди. Бу ҳақда бугун, 19 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди

“Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан илк бор коронавирус инфекциясига чалинган 11 бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, соғайганларнинг барчаси чартер рейс орқали Туркиядан Тошкентга келишган бўлиб, 7 нафари “Ботаника” санаторийсига, қолган 4 нафари эса Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилганди. Уларда коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига жойлаштирилган. Беморлардан 7 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улардан 4 нафари пойтахтимиздан, яна 4 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Фарғона ва 1 нафари Андижон вилоятларидан. Улар орасида энг ёши каттаси 51 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 23 ёшда.

Шундай қилиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан тузалганлар жами 225 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг 5 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor  

Нуруллоҳ Шарипов

https://qalampir.uz/news/toshkent-tibbiyet-akademiyasida-ilk-11-nafar-bemor-koronavirusdan-tuzaldi-17840

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“врач бўлсам, бу менинг айбимми?”

  "Самарқанд шаҳар марказий шифохонасининг раҳбарияти қурилиш фирмаларига пул кўчириб, 1,5 йилдан бери катта мажлислар ўтадиган зални ремонт қилиш билан овора. Ўша ...

Иммунология

ИММУНОЛОГИЯ (иммунитет ва ... логия) — тиббий-биологик фан; организмнинг генетик жиҳатдан унга ёт бўлган белгилар (антигенлик хусусияти)га эга тирик таналар ва моддалар ...

Шифокорлар қанча маош олишлари лозим?

Сўнгги пайтларда ўқитувчи касбининг обрўсини кўтариш масаласи кўп муҳокама қилинди ва уларнинг маоши босқичма-босқич ошириб борилмоқда. Аммо бюджетнинг ўта муҳим яна бир ...