Ўзбекистонда Рамазон ойи 24 апрелда бошланади

2020 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Қарорга мувофиқ, муборак Рамазон ойининг карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, уй шароитида, оила даврасида ўтказилиши учун зарур шароитлар яратилади.

Айниқса, ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар янада кучайтирилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра, 2020 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келади.

«Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2020 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 24 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган», дейилади идора хабарида.

 

https://kun.uz/news/2020/04/20/ozbekistonda-ramazon-24-aprelda-boshlanadi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рим папаси: ҳар бир дин ҳурматга лойиқ!

Рим Папаси Франциск Филиппинга сафари асносида Парижда бўлиб ўтган террорчилик ва унга нисбатан Ғарб матбуоти ҳамда жамоасининг муносабати ҳақида ўз фикрларини билдирди.   ...

Бемаъни манзара ёхуд биз “иккичи” мусулмонларга айланиб қолмадикми?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорни имзолади. Унинг мазмун-моҳиятида Рамазон ойини азалий ...

Ўзбекистонда қурбон ҳайити санаси маълум бўлди

Фото: © Sputnik / Илья Питалев Муфтий Усмонхон Алимов Макка шаҳрида зиёратчилар билан учрашув пайтида Қурбон ҳайити санасини маълум қилган Ўзбекистонда жорий йилда "Қурбон ...