Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморни даволаш қанчага тушяпти? Вазир жавоб берди

Ўзбекистонда касалликдан даволанаётганлар ҳам, касалликда гумон қилинганлар ҳам, карантинда сақланаётганларнинг барчаси бепул, давлат бюджети ҳисобидан даволанмоқда, муолажалар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов 23 апрель куни ташкил этилган Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилди.

“Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниб даволанаётган ўрта аҳволдаги ҳар бемор учун 32 миллион сўмдан маблағ сарф қилинмоқда.  Оғир аҳволдаги, жонлантириш бўлимида ётган ҳар бир беморларга ўртача 64 миллион сўмдан маблағ сарфланмоқда.

Карантинда бўлиб турган фуқароларнинг ҳар бири учун 14 кунлик карантинда даври учун 2,4 миллион сўмдан, коронавирусдан тузалиб, реабилитацияга олинган ҳар бир бемор тикланиши учун 2,8 миллион сўмдан сарфланмоқда”, деди Алишер Шодмонов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача вирус юқтирганлар 1716 нафарни ташкил қиляпти. Бугунгача беморларнинг 450 нафари даволанган, 7 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor

Суннатилла Абдуллаев

 

https://qalampir.uz/news/uzbekistonda-koronavirusga-chalingan-bemorni-davolash-k-anchaga-tushyapti-vazir-zhavob-berdi-18094

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“шаҳарникидан қимматроқ сув ёз бошланиши билан ғойиб бўлади”

  "Мен Зангиота тумани Қумариқ маҳалласида истиқомат қиламан. Бу маҳалла шаҳарга яқин жойлашган бўлса ҳам, сув ва электрэнергия таъминоти жуда қийин. Сув учун тўловлар ...

«блогерни тунаган қароқчилар»

Тошкентлик блогер бошидан ўтказган ғаройиб бир воқеа ҳақида бизга ёзиб юборибдилар. Уни қуйида жузъий таҳрир билан эътиборингизга ҳавола қиляпмиз. «Инстраграм»да 300 минглик ...

Илон маск twitterни 44 миллиард долларга сотиб олди

Tesla ва SpaceX компанияларининг асосчиларидан бири Илон Маск Twitterни расман 44 миллиард долларга сотиб олганини «Twitter» компанияси расман эълон қилди. «Twitter, Inc. ...