Ургутда ун тақчил

Ургутда ун тақчил

Яқиндагина ижтимоий тармоқларнинг ӯзбек сегментида Туркманистонда ун тақчил, аҳоли ун учун турнақатор навбат кутишга мажбур бӯлмоқда, деб аюҳаннос солишганди.

Бу етмагандек, Арқадоғ ундоқ, Арқадоғ бундоқ деб, туркман президентининг устидан кулишганди ҳам. Гӯё ӯзбек президенти ҳамма нарсани қойиллатиб қӯяётгандек.

Кулма бировга келар бошингга дегани шу бӯлса керак, бугун ун тақчиллиги Ӯзбекистонда ҳам муаммога айлангани юзага чиқди.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарга кӯра, Самарқанд вилояти Ургут туманида ва чекка қишлоқларида  айни пайтда киши бошига бир ойга 1,5 кг.дан ун сотилаётгани айтилмоқда.

Боз устига ун савдосида авжига чиққан талашиш-тортишиш, ур-йиқитлар карантин қоидалари қӯпол равишда бузилишига олиб келган.

Қишлоқ аҳолисининг асосий егулиги нон бӯлгандан кейин 1 ойга киши бошига 1,5 кг дан ун сотиши нимаси? Ҳатто аҳолига ун сотиш ҳам тӯғри ташкиллаштирилмаган. Ун савдоси туфайли одамлар бир жойга тӯпланишга мажбур бӯлмоқда.

Қишлоқ аҳли деҳқончилик билан шуғуллансинми, ё эрталабдан кечгача ун олиш учун навбат кутиб кунини ӯтказсинми? Қани, ҳамма нарса халқ манфаати учун қилинаётгани, дея арз қилмоқда ургутлик маҳаллий блогерлардан бири куйинчаклик билан. https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1095994370769181&id=100010758840853

Илоҳим коронавирус пандемияси тезроқ даф бӯлсин. Акс ҳолда ташкилотчиликда ҳаминқадар, мақтанишда устасифаранг бу ҳукумат озиқ-овқат учун қӯшнини қӯшнининг ёқасига ёпиштириб, бундан жарима ундиришга тушиб қолиши эҳтимолдан холи эмас.

Рӯзибой Азимий

mulkdorlik

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марков: ўзбекистон – россиянинг углеводород қазиб олиш бўйича етакчи ҳамкори

Sputnik радиосига берган интервьюсида Виктор Марков Россиянинг Марказий Осиё минтақасида нефт-газ соҳасида олиб бораётган ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўзлади. (more…)

Тожикистон ўзбекистондан 9,4 миллион долларлик газ сотиб олди

2019 йилнинг саккиз ойи мобайнида Тожикистон Ўзбекистондан 9,4 миллион долларлик газ сотиб олди. Бу ҳақда Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги маълумотига ...

Чортоқ тумани ҳокимига чорвачилик бегона соҳами?

Ўзбекистонда чорвачилик изчил ривожланиб, кенгайиб бормоқда. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва аҳолининг бу машғулот билан шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратилиб, мазкур ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400