Facebook гуруҳли видеоқўнғироқлар хизматини ишга туширмоқда

Видеоқўнғироқларда бир вақтнинг ўзида 50 нафаргача киши қатнашиши мумкин.

Фото: ТАСС

Facebook гуруҳли видеоқўнғироқларни амалга ошириш имконини берувчи Messenger Rooms хизматини ишга тушираётганини маълум қилди. Хабар қилинишича, видеоқўнғироқларда бир вақтнинг ўзида 50 нафаргача киши қатнашиши мумкин, суҳбатлашиш вақти чегараланмаган.

Видеоконференцияни Facebook ёки Facebook Messenger аккаунтлари орқали ташкил этиш мумкин, бунда ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтмаганлар ҳам видеоқўнғироққа қўшилиши мумкин.

Messenger Rooms ушбу ҳафтада қатор давлатларда пайдо бўлиши кутилмоқда, сўнгра хизмат барча фойдаланувчилар учун ишга тушади.

Компания ушбу хизмат Instagram ва WhatsApp мессенжерида ҳам йўлга қўйилишини маълум қилган. WhatsApp видеоконференцияларида бир вақтнинг ўзида саккизтагача киши қатнашиши мумкин бўлади.

Аввалроқ Telegram мессенжери гуруҳли видеоқўнғироқлар функцияси ишга туширилиши ҳақида эълон қилганди.

kun.uz

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар ақш президентининг нархни тушириш чақириғини эътиборсиз қолдирди

Нефть ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти – ОПЕК ва ташкилотга аъзо бўлмаган бошқа йирик нефть ишлаб чиқарувчилар АҚШ президенти Дональд Трампнинг нархни ...

Туркия хитойни уйғурлар ушлаб турилган лагерларни ёпишга чақирди 

Туркия Хитойни этник уйғурлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва уларни мажбурий ушлаб туриш учун мўлжалланган лагерларни ёпишга чақирган. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги ...