Швецияда кўмирда ишловчи барча электр станциялар ёпилди

Швеция кўмирда ишловчи барча электр станциялар ёпилди. Мамлакат Австрия ва Бельгиядан кейин барча кўмир электр станцияларини ёпган Европадаги учинчи давлат бўлди.

Фото: РГ

Стокҳолмдаги Stockholm Exergi компаниясига тегишли Värtaverket электр станцияси тўхтатилган. Бу ҳақда Electrek нашри хабар берди.

Швеция буни режалаштиргандан 2 йил эртароқ амалга оширди.

“Мақсадимиз барча маҳсулотимизни тикланувчи ёки қайта ишланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқаришдан иборат. Бу станция узоқ вақт давомида Стокҳолм аҳолисига иссиқлик ва электр энергия бериб келган. Бугун биз қазиб олинувчи барча турдаги ёнилғини қўллашни тўхтатишимиз кераклигини биламиз, шу сабабли кўмирни қўллашни секин-аста тўхтатишимиз лозим”, деб айтган компания директори Андерс Егельруд.

Europe Beyond Coal маълумотларига кўра, 2025 йилгача ёки ундан эртароқ Европанинг яна 6 та давлати – 2022 йилгача Франция, 2023 йилгача Словакия ва Португалия, 2024 йилгача Британия, 2025 йилгача Ирландия ва Италия Швеция каби йўл тутиши кутилмоқда.

Германиянинг Макс Планк жамияти кимё институтида ҳар йили 8,8 млн кишининг ўлимига олиб келувчи асосий сабабни маълум қилишган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, миллионлаб одамларнинг барвақт вафот этишига олиб келувчи ва бартараф этиш мумкин бўлган асосий сабаб ҳавонинг глобал ифлосланиши ҳисобланади. Айнан шу омил одамлар ҳаётини ўртача 3 йилга қисқартирар экан. Олимлар олиб борган тадқиқот нефть, газ ва кўмир ёқилишидан ҳосил бўлувчи қаттиқ зарраларнинг ўпкага тушиши инсон ҳаётини бир йилга қисқартиришини кўрсатган.

kun.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистоннинг янги президенти сўронбой жээнбеков тўғрисида 11 факт

Sputnık Қирғизистон яқинда сайловда ғолиб бўлган Сўронбой Жээнбеков тўғрисида 11 фактни эълон қилди. (more…)

 тожикистон президенти эмомали раҳмон амалдаги банк тизимини қаттиқ танқид остига олди.

Президент Эмомали Раҳмон 22 декабр куни Тожикистон парламентига йўллаган йиллик мурожаати пайтида амалдаги банк тизимини мамлакат иқтисодий тараққиётидаги асосий тормоз ...

Хушхабар: фарғона водийсида газ таъминоти яхшиланади

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятининг минглаб аҳолиси 2019 йилни иссиқ хонадонларда кутиб олади, деб хабар бермоқда «Ўзтрансгаз»​ АЖ раиси Баҳодир Эшмуратов. Бир неча ...