Вирусолог коронавируснинг мияга жиддий хавфидан огоҳлантирди

Вирусолог коронавируснинг мияга жиддий хавфидан огоҳлантирди
Фото: «theconversation.com»
Буюк Британиянинг Кент университети вирусологи Жереми Россман коронавируснинг қандай қилиб одам миясига таъсир ўтказиши ва неврологик аломатларни келтириб чиқаришини аниқлади. Инфекциянинг марказий нерв тизимига хавфи ҳақида «The Conversation» нашри хабар берган.

Олимнинг сўзларига кўра, аксарият ҳолларда COVID-19 иситма, томоқ оғриғи, йўтал, оғирроқ вазиятларда эса нафас сиқиши ва респираторли касалликларни келтириб чиқарувчи респираторли инфекцияни назарда тутади. Бироқ коронавирус қайт қилиш, ич кетиши, юрак фаолияти ва қон қуюлиши бузилиши каби аломатларни қўзғаб, бошқа аъзоларга ҳам зарар етказиши мумкин.

Шунингдек, инфекция мияни ҳам зарарлайди. COVID-19 га чалинган беморларда Гийен-Барре синдроми ривожлангани қайд этилган. Бунда иммун тизими инфекциядан таъсирланиб, периферик нерв ҳужайраларига янглишиб ҳужум қила бошлайди. Бу дастлаб мушак заифлашиши, кейин эса фалажланишга олиб келади. Бошқа ҳолатларда коронавирус мия шишиши ва яллиғланиши билан боғлиқ оғир энцефалит, шунингдек, мия тўқималарида ўткир қон айланиши бузилишига (инсульт) сабаб бўлади.

Умуман олганда, турли даражадаги неврологик аломатлар беморларнинг 36 фоизида кузатилган. Улар бош оғриғи, бош айланиши, ҳид ва таъм билиш қобилиятининг йўқолиши, томир тортишиши ва галлюцинациялардан шикоят қилишган. Бу ҳолатлар кўпинча касаллик оғир кечганда кузатилиб, тузалгандан кейин ҳам сақланиб қолган.

SARS-CoV-2 қон ва марказий нерв тизимини ажратиб турувчи гематоэнцефалик тўсиқдан ўтиб, бевосита бош мияни зарарлаши мумкин. Неврологик аломатлар вируснинг бевосита нерв тўқималарига таъсири ёки иммун тизимнинг ҳаддан ташқари фаоллашиши натижасида келиб чиқади. Бурундаги ҳид сезиш нейронлари ҳам инфекциянинг мияга тушишига сабаб бўлиши мумкин.

Мияни бошқа патогенлар, жумладан, грипп вируси, қизамиқ, респиратор-синцитиал вируслар ва мавсумий коронавируслар, масалан, HCoV-OC43 ҳам зарарлаши мумкин. Бироқ инфекциянинг марказий нерв тизимига тушиши нисбатан кам содир бўлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвадаги “вагон уйлар” да ёниб кетганлар кимлар?

6 ноябрь куни эрталаб ёнғин содир бўлган Москва шимолидаги "Москва - Бутырская Товарная" станцияси яқинида жойлашган Складочная кўчасига борганимизда, қурилиш ёнига ...

Ҳиндистонга кетаётган россия самолёти  ҳам  тошкентга қўнди

Покистон орқали Ҳиндистонга ўтувчи транзит парвозлар тўхтатилгани сабабли Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси самолёти Тошкент аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда ...

Шереметьевода самолёт ёниши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Бироз аввалроқ Москвадаги Шереметьево аэропортида Москва — Мурманск йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи самолёти қўниш чоғида ёниб кетгани хабар қилинди. «Gazeta.ru»нинг Москва ...