Пандемия сабабли Афғонистон ҳукумати 12 мингдан ортиқ маҳбусни озодликка чиқаради

Пандемия сабабли Афғонистон ҳукумати 12 мингдан ортиқ маҳбусни озодликка чиқаради
Фото: Xinhua
Қамоқхоналар ишлари бўйича ҳукумат департаменти бошлиғи Аҳмад Рашид Тутаҳайнинг сўзларига кўра, маҳбусларни озод қилиш жараёни май ойи бошида бошланади.

Афғонистон ҳукумати коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакат қамоқхоналаридаги 12 мингдан ортиқ маҳбусни озодликка чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда The Khaama Press агентлиги хабар берди.

Қамоқхоналар ишлари бўйича ҳукумат департаменти бошлиғи Аҳмад Рашид Тутаҳайнинг сўзларига кўра, “мамлакат президенти Ашраф Ғанининг қарори билан 12 399 нафар маҳбус озодликка чиқарилади.

Унинг қўшимча қилишича, маҳбусларни озод қилиш жараёни май ойи бошида бошланади.
Афғонистон президенти 26 март куни маҳаллий қамоқхоналарда коронавирус тарқалиши хавфи боис 10 мингга яқин маҳбусни амнистия қилиш тўғрисида фармон чиқарганди. Ҳужжатга мувофиқ, шу кунга қадар 6 минг нафар маҳбус озодликка чиқарилган.

Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 1,5 мингга яқин бўлиб, 50га яқин киши вафот этган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия барча рус тилида сўзлашишни биладиганларга фуқаролик бермоқчи

Россия барча русийзабонларга фуқаролик бермоқчи. Россия ҳукумати руслар ва рус тилида сўзлашувчиларга фуқароликка қабул қилишни соддалаштирувчи янги концепция қабул қилади. ...

Шавкат мирзиёев владимир зеленскийни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленскийни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади. Шавкат Мирзиёев анъанавий дўстлик, ўзаро ...

Гондурас собиқ президенти рафиқаси роса элена бониля ўғирлик ва фирибгарликда айбланмоқда

Гондурас собиқ президенти Порфирио Лобонинг рафиқаси Роса Элена Бониля Тегусигальпа шаҳри суди томонидан коррупцияда айбдор деб топилди. «ТАСС»нинг хабар беришича, бу ҳақда ...